Uzbekistan Airways Хабаровскдан Тошкентга парвозлар сонини оширади

© Sputnik / Марина ЛысцеваБоинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways. Архивное фото
Боинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2024
Oбуна бўлиш
Парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади: душанба ва шанба кунлари.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Жорий йил апрель ойидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Хабаровск аэропортидан Тошкентга парвозлар частотасини оширади.
Аввалроқ аэропорт 4 декабрдан охирги 10 йил ичида биринчи марта Тошкентга тўғридан-тўғри мунтазам қатновлар йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эди. Парвозлар ҳафтада бир марта - душанба кунлари амалга оширилиши айтилган эди.
“Uzbekistan Airways ёзги жадвалда Тошкентга парвозлар частотасини оширади. 2024 йил 6 апрелдан бошлаб Хабаровск халқаро аэропорти жадвалида қуёшли ва меҳмондўст Тошкентга жўнаб кетиш учун яна бир кун пайдо бўлади”, — дейилади хабарида.
Шунда парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади: душанба ва шанба кунлари.
Янгиликлар лентаси
0