Ўзбекистон ҳунармандлари Ҳиндистонда ўтадиган халқаро фестивалда иштирок этади

© Организатор фестиваля Surajkund Crafts MelaЎзбекистон ҳунармандлари Ҳиндистонда ўтадиган халқаро фестивалда иштирок этади
Ўзбекистон ҳунармандлари Ҳиндистонда ўтадиган халқаро фестивалда иштирок этади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2024
Oбуна бўлиш
Ҳунармадлар ўз маҳсулотларини Ҳиндистон бозорига экспорт қилиш учун янги ҳамкорлар билан музокаралар ўтказишади.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳунармандлари Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган анъанавий "Surajkund Crafts Mela" фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Халқаро фестиваль 2-18 февраль кунлари Харьяна штатидаги Фаридобод шаҳрида ўтказилади. Қайд этилишича, унда Ўзбекистондан 15 кишилик делегация иштирок этиши режалаштирилмоқда.
“Мазкур ярмарка давомида мамлакат ҳунармандлари ўз маҳсулотларини нафақат фестиваль меҳмонларига етказиш, балки уларни Ҳиндистон бозорига экспорт қилиш учун янги ҳамкорлар билан музокаралар қилиш имкониятига эга бўлади ”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, "Surajkund Crafts Mela" халқаро фестивалига ҳар йили 1,5 миллиондан ортиқ меҳмон ташриф буюради.
Бир неча маротаба Ўзбекистон ушбу фестивалнинг ҳамкор мамлакати бўлган. Жумладан, ўтган йил ҳам халқаро тадбирда мамлакатнинг туризм салоҳияти, бой ҳунармандчилик мероси ва маданияти тақдим этилган
“Surajkund International Crafts Mela  36-Халқаро ҳунармандчилик фестивали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2023
Ўзбекистон ҳунармадчилиги ва “Лазги” рақси Ҳиндистонда намойиш этилмоқда - фото
Янгиликлар лентаси
0