Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

МДҲда ЕОИИ мисолида миллий валюталарда тўловларни ошириш зарур — Россия ТИВ

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМинистерство иностранных дел России
Министерство иностранных дел России  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2024
Oбуна бўлиш
ЕОИИда миллий валюталарнинг ўзаро ҳисоб-китоблардаги улуши аллақачон 90 фоиздан ошди.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида (МДҲ) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мисолида Ғарб санкциялари фонида савдода миллий валюталардаги тўловлар улушини ошириш зарур. Бу ҳақда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Александр Панкин МДҲ доимий вакилларининг Минскда бўлиб ўтган йиғилишида 2024 йилда Россиянинг Ҳамдўстликка раислигининг устувор йўналишлари билан таништирди. Шунингдек, МДҲда савдо-иқтисодий ҳамкорлик асосий йўналишлардан бири эканлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, унинг ривожланиши мисли кўрилмаган санкциялар босими туфайли бир қатор чекловлар ва тўсиқлар билан боғлиқ.
“Ғарб санкциялари бу соҳани (экспорт-импорт тўловлари – таҳр.) бузишга жиддий уринмоқда, бу бизнинг тўлов инфратузилмамизни қайта конфигурация қилишга, янги тўлов механизмларини жорий этишга олиб келди. Чекловларни бартараф этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар ҳисоб-китобларни Россия рубли ва дўст мамлакатлар миллий валюталарида ўтказиш бўлди”, — деди Панкин.
Шунингдек, у кўрилган чора-тадбирлар ўз самарасини бераётганини, масалан, ЕОИИда ўтган йилнинг 10 ойи давомида миллий валюталарнинг ўзаро ҳисоб-китоблардаги улуши аллақачон 90 фоиздан ошганини айтди.

“Биз Ҳамдўстликда ҳам худди шундай кўрсаткичларга интилиш муҳим, деб ҳисоблаймиз”, — деди Россия ТИВ раҳбари ўринбосари.

Дипломатнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Ғарб Россия ва Беларусга нафақат санкция босимини, балки МДҲ давлатларининг “Ҳамдўстликни бирлаштирувчи кун тартибига мувофиқ олдинга силжиши”га йўл қўймаслик учун бошқа шерикларга, жумладан, ҳарбий ва сиёсий муносабатларга нисбатан турли характердаги босимни амалга оширмоқда.
“Бундай чора-тадбирларга гаров ўзини оқламади, бизда иқтисодиётнинг икки баравар пасайиши ҳам башорат қилинган эди, лекин, албатта, бундай бўлмади. Бизда барча қийинчиликларга қарамай, ишончли, прогрессив ривожланиш бор”, — деди Панкин.
У геосиёсий қийинчиликларга қарамасдан МДҲ доирасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланиб, товар айирбошлаш ортиб бораётганини эслатди. Шунингдек, у ўз иқтисодий имкониятларига эътибор қаратишга чақирди.
Панкин келажакда эътибор қаратилиши керак бўлган йўналишлар қаторида МДҲдаги алоқаларни ривожлантириш, ўзаро инвестициялар ва инновацион салоҳиятни ривожлантириш, технологик суверенитетни мустаҳкамлаш ва дедолларизация, эркин савдо зонасини ривожлантириш, ташқи савдо фаолиятига хизмат кўрсатиш бўйича ҳисоб-китоб ва тўлов инфратузилмасини такомиллаштиришни ҳам қайд этди.
Хулоса қилиб, у Россия ўз раислиги даврида хизматларнинг эркин савдоси тўғрисидаги битимнинг тўлиқ кучга киришига ёрдам беришини қўшимча қилди.
Выступление Владимира Путина на саммите СНГ в узком формате. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2023
Путин МДҲда ҳисоб-китобда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтиришга чақирди
Янгиликлар лентаси
0