Дзюдо: Баратов ва Келдиёрова Одивелаш Гран-приси чемпиони бўлди

© AP Photo / Ng Han GuanЗолотой призер Диёра Келдиёрова из Узбекистана
Золотой призер Диёра Келдиёрова из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2024
Oбуна бўлиш
Мусобақанинг биринчи кунида икки нафар ўзбекистонлик спортчи олтин медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Кеча, 26 январь куни Португалияда дзюдо бўйича йилнинг илк турнири – Одивелаш Гран-приси старт олди. Мусобақанинг биринчи кунида икки нафар ўзбекистонлик спортчилар олтин медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Баратов ушбу спорт турида жорий йил ҳисобидан атлетларнинг илк медалига муаллифлик қилди. -60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Баратов финалда бразилиялик Мишел Аугустодан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу ғалаба Баратовга жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 700 очко тақдим этади.
© Национальный Олимпийский Комитет Дилшодбек Баратов - вице-чемпион мира
Дилшодбек Баратов - вице-чемпион мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2024
Дилшодбек Баратов - вице-чемпион мира
Баратовдан сўнг Диёра Келдиёрова (-52 кг) Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди. Келдиёрова муросасиз кечган чемпионлик баҳсида азалий рақибларидан бири венгриялик Река Пупп устидан яна бир бор ғалаба қозонди. Шу билан Диёра ҳам ўз ҳисобига олтин медаль қатори 700 рейтинг очкосини ёздириб қўйди.
Мусобақада дунёнинг 90 мамлакатидан 624 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0