Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Германиялик генерал: Россия ривожланган логистика туфайли Украинадан устун келмоқда

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабота морской пехоты в зоне СВО
Работа морской пехоты в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2024
Oбуна бўлиш
Катер: Россия армияси ривожланган логистика туфайли Украина Қуролли кучлари устидан устунликни қўлга киритмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Россия армияси ривожланган логистика туфайли Украина Қуролли кучлари устидан устунликни қўлга киритмоқда, деди Германия Қуролли кучларининг истеъфодаги генерал-лейтенанти Роланд Катер Welt канали эфирида.
“Энди муҳим нарса, ҳаво ҳужумидан мудофаа билан бир қаторда, Россия Қуролли кучларининг логистикасига доимий зарар етказишдир. Чунки ҳозирда русларнинг қўли баланд келганга ўхшайди. Уларнинг қўли баланд бўлишининг сабабларидан бири шундаки, кўпчилик ўйлаганидан фарқли ўлароқ, уларда етарлича материаллар ва бошқа ходимлар бор”, - дея тан олди генерал.
Унинг фикрича, Киев Ғарбнинг узоқ масофали ракеталарига муҳтож, улар гўёки кучлар мувозанатини бузиши мумкин.
Москва Ғарбнинг ҳарбий ёрдами Украина учун яхши натижа бермаслигини ва фақат можарони чўзишини, қуролли транспорт эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0