Ғазо бўйича келишув тўрт ойлик сулҳни талаб қилади — ОАВ

© AFP 2023 / YAHYA HASSOUNAРазрушенные в результате авиаударов Израиля здания в Джебалии
Разрушенные в результате авиаударов Израиля здания в Джебалии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2024
Oбуна бўлиш
WSJ: Воситачилар Ғазода тўрт ойлик сулҳ битими устида ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Халқаро воситачилар Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида тахминан тўрт ойлик ўт очишни тўхтатиш эвазига Ғазо секторида қолган барча гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув устида ишламоқда. Бу ҳақда Американинг Wall Street Journal газетаси режадан хабардор Миср расмийларига таяниб хабар бермоқда, деб ёзади РИА Новости.
“Халқаро воситачилар тахминан тўрт ойлик ўт очишни тўхтатиш эвазига Ғазода қолган барча гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув таклиф қилмоқда. Исроил ва ҲАМАСга таклиф қилинган режа Ғазодаги урушни тугатиши мумкин, — дейди Миср расмийлари.
Нашрнинг манбаларига кўра, тиббий ёрдамга муҳтож болалар, аёллар ва кексаларни озод қилиш учун жангларни олти ҳафтага тўхтатиш таклиф қилинмоқда. Бунинг эвазига Исроил кўплаб фаластинлик маҳбусларни озод қилади ва Ғазо секторига ёрдам оқимини оширади, деб ёзади газета.
Миср расмийларининг қўшимча қилишича, режага кўра, кейинги босқичларда ҲАМАС аёл аскарларини, кейин эркак аскарларини қўйиб юборади, шунингдек, ўлганларнинг қолдиқларини топширади. Шу билан бирга, ҲАМАС халқаро кафолатларни, шу жумладан АҚШдан ҳам жанговар танаффус пайтида 2023 йил октябрь ойида бошланган урушни якуний тугатишга олиб келадиган кенг қамровли келишувга эришиши мумкин бўлади.
Манбаларнинг қўшимча қилишича, Исроил ва ҲАМАС бу таклифга ҳали расман жавоб бермаган. Расмийлар келишув амалга ошмаслиги ҳам мумкинлигини таъкидлашди. Икки томон ҳозирда бир неча босқичларни ва потенциал узоқ муддатли ўт очишни тўхтатишни ўз ичига олган бўлажак келишув доирасида келишиб олишга рози, деди манбалар.
Янгиликлар лентаси
0