Ислом Каримов — биография

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишЎзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримовнинг таржимаи ҳоли.
Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. Миллати – ўзбек. 1955 йили Самарқанддаги А.С.Пушкин номли 21-ўрта мактабни тамомлади.
© Фонд имени Ислама КаримоваЎзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат.
Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат.
Мактаб йилларидан бошлаб кўп китоб ўқиган ва унинг мактаб давридаги иншолари синфдошлари учун ўрнак бўлган. Уларнинг эслашича, у ёрдамга муҳтож бўлганларга кўмаклашиш учун кўпинча дарслардан кейин қоларди.
© Фонд имени Ислама КаримоваЎзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат.
Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат.
Уни синфдошлари шундай хотирлайди: "Катталардан бири мевалар йиғим-терими вақтида болалардан келгусида ким бўлмоқчи эканликларини сўраганда уларнинг аксарияти учувчи, чилангар каби касбларни айтган. Ёш Исломнинг жавоби ҳам болаларни, ҳам катталарни лол қолдирди. “Амир Темурдек бўлмоқчиман”, деб жавоб берди мамлакатнинг бўлажак етакчиси.
1960 йили Ўрта Осиё политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тугатди. У “муҳандис-механик” мутахассислиги бўйича диплом олиб, “Тошсельмаш” заводида ўз меҳнат фаолиятини бошлади ва қисқа давр ичида уста ёрдамчиси, уста ва технолог каби лавозимларда ишлашга улгурди.
© Фонд имени Ислама КаримоваЎзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат.
Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат.

Меҳнат фаолияти

1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаб, мастер ёрдамчиси, мастер, технолог вазифаларини бажарди;
1961 йилдан В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади;
1966 йилда Ўзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бўлим етакчи мутахассиси, раис ёрдамчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, Давлат план комитети раисининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритди;
1967 йили у Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаб, иқтисодчи мутахассислигини олди. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди;
Ўзбекистон ССР Молия министри (1983-1986);
Давлат план комитети раиси ва Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари (1986);
Қашқадарё вилояти партия комитетининг биринчи котиби (1986-1989);
Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби (1989-1991) лавозимларида ишлади;
1990-1991 йилларда Совет Иттифоқи Компартияси Марказий Комитети ва Сиёсий бюроси аъзоси бўлди;
1990 йил мартда Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида И.Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди.
1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилди.
© Фонд имени Ислама КаримоваЎзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат.
Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат.
1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон президенти этиб сайланди;
1995 йил 26 мартда ўтган умумхалқ референдуми якунига кўра унинг президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилди;
2000 йили муқобиллик асосида ўтказилган сайловда Конституцияга киритилган ўзгартишга мувофиқ Ислом Каримов 7 йил муддатга сайланди;
2007 йил 23 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган сайловда Каримов 7 йил муддатга сайланди;
2015 йил 29 мартда муқобиллик асосида сайлов бўлиб ўтди. Конституцияга киритилган ўзгартишга мувофиқ Ислом Каримов 5 йил муддатга давлат раҳбарлигига сайланди.
Иқтисодиёт, фан ва таълим ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Ислом Абдуғаниевич хорижий давлатлардаги бир қатор университетларнинг фахрий доктори ва академиги этиб сайланган:
Аҳмад Яссавий номидаги Туркистон давлат университетининг фахрий профессори (Қозоғистон), 1992 йил.
Зитоуна университетининг фахрий профессори (Тунис), 1992 йил.
“Соган” университетининг иқтисодиёт фанлари доктори (Корея Республикаси), 1992 йил.
Ал-Азхар университетининг фахрий профессори (Миср), 1992 йил.
Жаваҳарлал Неру университетининг фахрий фан доктори (Ҳиндистон), 1994 йил.
Боку давлат университетининг фахрий фан доктори (Озарбайжон), 1996 йил.
Фан, таълим, саноат ва санъат халқаро академияси президиумининг фахрий аъзоси (АҚШ), 1997 йил.
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясининг фахрий фан доктори, 1998 йил.
Авиация ва ҳавода учиш академиясининг амалдаги аъзоси (академиги) (Россия), 1998 йил.
Олий мактаб халқаро мактабининг фахрий аъзоси, академиги (Россия), 1999 йил.
Фонтис университетининг иқтисодиёт фахрий профессори (Нидерландия), 2000 йил.
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси Фахрий фан докторлари халқаро клубининг аъзоси, 2000 йил.
М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг фахрий профессори, (Россия), 2001 йил.
Васеда университетининг фахрий профессори (Япония), 2002 йил.
Сока университетининг фахрий доктори (Япония), 2002 йил.
Сорбонна-Париж IV университетининг иқтисодиёт профессори, (Франция), 2003 йил.
“Россия тоғ кончиси” олтиндан ясалган кўкрак нишони билан мукофотлаган ҳолда Россия тоғ-кончилик фанлари академиясининг хорижлик аъзоси, (Россия), 2004 йил.
Тарас Шевченко номидаги Киев миллий университетининг фахрий фан доктори, (Украина), 2004 йил.

Оиласи

Каримовлар оиласида саккиз фарзанд ўсиб улғаяди: бир қиз – Меҳринисо ва етти ака-ука: Амонулло, Ибодулло, Арслон, Қуддус, Икром, Ислом, Хуршид. Барча ўғил фарзандлар олий маълумот олган, улардан уч нафари мактабни олтин медалга битирган, уч нафари фан номзоди бўлган.
© Фонд имени Ислама КаримоваЎзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат.
Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат.
Ислом Абдуғаниевич севимли фарзанд, турмуш ўртоқ, ота ва бобо ҳам эди. У ўзининг ота-оналари ҳақида, айниқса, онаси Санобар ойини катта меҳр ва илиқлик билан эслаган. Санобар Каримова (1902-1982) саккиз нафар фарзандни дунёга келтириб, ўз ҳаёини уларнинг тарбиясига бағишлаган.
У рафиқаси Татьяна Акбаровна билан 47 йил турмуш қурди.
© Foto : Фонд имени Ислама КаримоваЎзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва унинг рафиқаси, архив сурат.
Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва унинг рафиқаси, архив сурат.
Унинг уч нафар фарзанди ва олти нафар набираси бор.
© Фото из личного архива Татьяны КаримовойЎзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов оиласи билан, архив сурат.
Ислам Каримов на отдыхе вместе со своей семьей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов оиласи билан, архив сурат.
Ўзбекистон давлати асосчиси ва биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди. Каримов мамлакатни 25 йилдан ортиқ вақт давомида бошқариб келган. Каримов Самарқандда дафн этилган.
Ислом Каримовни дафн этиш маросими тасвири
Лола Каримова Ўзбекистон биринчи президентининг сўнгги онлари қандай ўтгани ҳақидаги батафсил ҳикоя қилган эди. Айтилишича, Ислом Каримов бир неча йил аввал ўз рафиқаси билан Самарқанд шаҳрини зиёрат қилганларида Ҳазрат Хизр масжиди ёнидаги жойни кўрсатиб, уларни айнан шу масжид олдида дафн этишларини васият қилган.
Тошкентда 2017 йил Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали очилди. Самарқандда Каримов мақбараси очилиш маросими бўлиб ўтган. 2018 йилда Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилди.
Владимир Путин Каримов унга жуда илиқ муносабатда бўлганини айтди
2017 йилда Туркманободда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига ўрнатилган ёдгорлик, 2018 йилда Россия пойтахтида Ислом Каримов ҳайкали тантанали равишда очилган. Шунингдек, 2016 йилда Москванинг Якиманка туманидаги шаҳар хиёбонига Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов номи берилди.
Янгиликлар лентаси
0