ССВда дориларнинг ножўя таъсири тўғрисида электрон база шакллантирилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишФармацевт в аптеке. Иллюстративное фото
Фармацевт в аптеке. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2024
Oбуна бўлиш
Энди телерадиоканалларда дорилар ва биологик фаол қўшимчаларни реклама қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этиладиган махсус кенгашнинг хулосасини олиш керак бўлади.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлигида дориларнинг ножўя таъсири тўғрисида электрон база шакллантирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасини тартибга солиш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича ўтказган йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, куни кеча қабул қилинган “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент фармонига кўра, дорилар ва тиббий буюмларни тайёрловчи ҳамда сотувчи ташкилотлар бу маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги учун ҳам масъул этиб белгиланди.
Шундан келиб чиқиб, уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари ўрнатилади.
Дори воситалари истеъмоли билан боғлиқ хавфларни тезкор аниқлаш ва чора кўришга қаратилган тизим ташкил этилади.
“Бунинг учун “Зарур фармакологик назорат амалиёти – GVP” стандарти жорий этилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигида дориларнинг ножўя таъсири тўғрисида электрон база шакллантирилади. Бу ҳақдаги маълумотларни тиббиёт ходимлари ва аҳолига тезкор етказиш йўлга қўйилади”, — дейилади хабарда.
Дорилар ва тиббий буюмларни сақловчи божхона ва эркин омборлар босқичма-босқич “Зарур сақлаш амалиёти – GSP” қоидалари талабларига мувофиқлаштирилади.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Зарур амалиётлар маркази давлат корхонаси сифатида қайта ташкил этилади.
Телерадиоканаллар орқали дорилар ва биологик фаол қўшимчаларни реклама қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этиладиган махсус кенгашнинг хулосаси асосида мумкин бўлади.
Давлат раҳбари бу тармоқнинг аҳоли саломатлиги ва иқтисодиётдаги аҳамиятини таъкидлаб, фармон ижросини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
Семейная поликлиника №22 Учтепинского района. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2024
Соғлиқни сақлаш тизимида лойиҳа офиси ташкил этилади — у қандай йўналишларни қамраб олади?
Янгиликлар лентаси
0