Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик жадаллаштирилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Узбекистана и Туркменистана
Флаги Узбекистана и Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2024
Oбуна бўлиш
Дипломатлар Лебап вилоятидаги "Turkmen Yyldyzy", "Altyn Burgut" ва "Sir Yag" корхоналари фаолияти билан танишдилар.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси делегацияси амалий ташриф билан Туркманистоннинг Лебап вилоятига борди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Сафар давомида икки мамлакат ўртасидаги экспорт ҳажмини ошириш ва Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, туркман томони билан чегараолди ҳудудлараро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Ташриф чоғида дипломатлар Лебап вилоятидаги "Turkmen Yyldyzy", "Altyn Burgut" ва "Sir Yag" корхоналари фаолияти билан танишдилар.
Йилига 700-800 километр кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Turkmen Yyldyzy" корхонаси билан танишиш чоғида компания директори Гурбанназар Реджепов электр ўтказгич алюминий симларини Ўзбекистоннинг "ProCab" МЧЖ ҚКдан ва ПВХ пластикатларини "RD Guven" МЧЖ ҚКдан сотиб олаётганини, жорий йилда импорт ҳажми янада оширилишини маълум қилди.
Гурбанназар Реджепов ҳозирда мис кабеллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ушбу йўналишда Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқ эканини билдирди.
"Sir Yag" корхонасига ташриф давомида корхона бугунги кунда сифатли автомобиль мойларини ишлаб чиқараётгани ҳамда ушбу маҳсулотни мақбул нархларда Ўзбекистонга етказиб беришдан манфаатдор экани маълум қилинди. Яқин келажакда "Sir Yag" корхонаси делегациясининг Ўзбекистонга ишчи сафарини амалга оширишга келишиб олинди.
"Altyn Burgut" корхонаси билан танишув давомида ушбу тадбиркорлик субъекти бугунги кунда 8,5 гектар ерга иссиқхоналар барпо қилиб, йилига 1,8-1,9 минг тонна помидор етиштириш ва маҳсулотни Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт қилиш билан шуғулланаётгани айтиб ўтилди.
Корхона директори Бегенч Чариев ҳозирда унинг компанияси ихтиёрида давлатдан олинган яна 30 гектар қўшимча ерлар мавжудлигини, унда янги иссиқхоналарни барпо этишда Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
"Altyn Burgut" корхонаси раҳбари, шунингдек, иссиқхонада етиштирилган помидорларни Ўзбекистонга мақбул нархларда етказиб беришга тайёрлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0