Тошкентда Озарбайжоннинг навбатдан ташқари президентлик сайловларида овоз беришмоқда

© Посольство Азербайджанской Республики в УзбекистанеОзарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида навбатдан ташқари президентлик сайлови муносабати билан овоз бериш жараёни ташкил этилди.
Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида навбатдан ташқари президентлик сайлови муносабати билан овоз бериш жараёни ташкил этилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2024
Oбуна бўлиш
Мамлакатда 6,3 мингдан ортиқ, хорижда 49 та сайлов участкаси ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида навбатдан ташқари президентлик сайлови муносабати билан овоз бериш жараёни ташкил этилди. Бу ҳақда элчихона вакили Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Бугун Озарбайжонда навбатдан ташқари президент сайловлари ўтказилмоқда. Шу муносабати билан мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонасида ҳам сайлов участкаси ташкил этилди.
© Посольство Азербайджанской Республики в УзбекистанеОзарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида навбатдан ташқари президентлик сайлови муносабати билан овоз бериш жараёни ташкил этилди.
Избиратели получают бюллетени для голосования на внеочередных выборах президента Азербайджана на избирательном участке в посольстве Азербайджана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2024
Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида навбатдан ташқари президентлик сайлови муносабати билан овоз бериш жараёни ташкил этилди.
“Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси биносида ташкил этилган 16-сонли Ясамал иккинчи сайлов округига қарашли 53-сайлов участкасининг эшиклари маҳаллий вақт билан соат 08:00да очилди”, — дея маълум қилди элчихона.
Қайд этилишича, 18 ёшга тўлган ва сайлов ҳуқуқига эга, Тошкент шаҳри ва унинг атрофида доимий ёки вақтинча яшовчи, узоқ муддатли хизмат сафарида бўлган Озарбайжон фуқаролари ўзларининг амалдаги паспортини кўрсатган ҳолда овоз беришмоқда.
© Посольство Азербайджанской Республики в УзбекистанеОзарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида навбатдан ташқари президентлик сайлови муносабати билан овоз бериш жараёни ташкил этилди.
Избиратели получают бюллетени для голосования на внеочередных выборах президента Азербайджана на избирательном участке в посольстве Азербайджана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2024
Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида навбатдан ташқари президентлик сайлови муносабати билан овоз бериш жараёни ташкил этилди.

“Тошкент шаҳридаги мазкур сайлов участкасида эрталабдан бошлаб сайловчилар фаоллиги кузатилмоқда”, — дея қўшимча қилинган хабарда.

Овоз бериш жараёлари соат 20:00 да (Озарбайжон вақти билан соат 19:00 да) якунланади.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси маълум қилишича, Озарбайжон Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан комиссияси раиси бошчилигидаги делегация навбатдан ташқари бўлиб ўтаётган Озарбайжон президенти сайловини кузатишда иштирок этмоқда.
"Сайлов арафасида ва овоз бериш куни ўзбекистонлик кузатувчилар Боку шаҳрида ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида жойлашган сайлов участкаларида бўлишди", — дейилади хабарда.
© ЦИК УзбекистанаМарказий сайлов комиссияси
Делегация республики Узбекистан принимает участие в наблюдении за внеочередными выборами президента республики Азербайджан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2024
Марказий сайлов комиссияси
Шунингдек, МСК вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари халқаро кузатувчи сифатида МДҲ Ижроия қўмитаси, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотининг сайловларни кузатиш бўйича миссиялари таркибида қатнашишмоқда.
МДҲ ПА халқаро кузатувчилар гуруҳи республика ва хорижий сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини кузатиб бормоқда. МДҲ ПА Кенгаши бош котиби Дмитрий Кобицкийнинг сўзларига кўра, айни пайтда Озарбайжонда сайлов кампаниясига тайёргарлик энг юқори савияда олиб борилмоқда.
Маълумот учун, президентликка 7 номзод кўрсатилган, жумладан, амалдаги давлат раҳбари Илҳом Алиев ҳам. Мамлакатда 6,3 мингдан ортиқ, хорижда 49 та сайлов участкаси ташкил этилган. Сайловчилар сони қарийб 6,5 млн кишини ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0