Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар ўтказди — келишув тафсилотлари

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко.
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2024
Oбуна бўлиш
Мирзиёев: Ўзбекистон-Беларусь муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга эришдик.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко тор доирада ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар янада юқори босқичга кўтарилганини алоҳида қайд этди. Ҳукумат раҳбарлари, парламентлар, вазирлик ва ҳудудлар даражасидаги фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко тор доирада ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказишди.
Переговоры Шавката Мирзиёева и Александра Лукашенко. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2024
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко тор доирада ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказишди.
“Томонлар халқаро тузилмалар, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, МДҲ, ШҲТ доирасидаги сиёсий мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга аҳдлашиб олишди”, — дейилади хабарда.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.
Айтилишича, ўтган йил якунларига кўра товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошди. Ҳукуматлар олдига ушбу кўрсаткични яқин йилларда 1 миллиард доллардан зиёдга етказиш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда қўшма ташқи савдо компаниясини ташкил этиш, экспорт-импорт етказиб беришни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимини жорий қилиш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, томонлар юк ташиш учун қулай шароит яратиш, халқаро автомобилда ташувчиларни тайёрлаш, Жанубий Осиёнинг катта бозорларига элтувчи мультимодал коридорлардан самарали фойдаланишга келишиб олишди.
Кооперация алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Кейинги йилларда қўшма корхоналар сони 4 баробар кўпайди.
Музокараларда давлат раҳбарлари кооперациянинг устувор йўналишларини белгилаб беришди. Булар – қишлоқ хўжалиги, енгил, озиқ-овқат ва электротехника саноати, фармацевтика, шаҳарсозлик, коммуникациялар ва бошқалар. Барча йўналишлар бўйича алоҳида ишчи гуруҳларни шакллантиришга келишиб олинди.
Таъкидланишича, олий ва профессионал таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларида шерикликни ривожлантириш дастурлари қабул қилинади.
“Учрашувлар якунида қабул қилинган қарорлар ва имзоланган келишувларни амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва қабул қилиш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.
Беларуснинг БелТА нашри маълум қилишича, Ўзбекистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга муваффақ бўлди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаБеларусь президенти Александр Лукашенко.
Переговоры Шавката Мирзиёева и Александра Лукашенко. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2024
Беларусь президенти Александр Лукашенко.
"Биз Ўзбекистонда содир бўлаётган ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатмоқдамиз. Сиз ажойиб суръат билан юқори тезликда ривожланмоқдасиз ”, деди Александр Лукашенко. – Биз сизнинг дўстларингиз, яқин ака-укаларингиздек, доим ёнингиздамиз, чунки ўзбек ва беларусь халқлари бир-бирига жуда ўхшаш, меҳнаткаш, бағрикенг халқ. Ҳақиқий меҳнаткашлар. Бу бизнинг муносабатларимизнинг асосидир”.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.
Переговоры Шавката Мирзиёева и Александра Лукашенко. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2024
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.
“Кейинги йилларда биз Ўзбекистон-Беларусь муносабатларининг моҳияти ва мазмунини тубдан ўзгартиришга, уларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга эришдик, – деди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, Беларусь ва Ўзбекистон қўшма ташқи савдо компанияси тузади.

“Яқин йилларда товар айирбошлашни 1 миллиард доллардан ошириш чора-тадбирларини муҳокама қилдик. Аввало, импорт ўрнини босиш номенклатураси ва имкониятларининг кенгайиши билан боғлиқ. Тизимли ўзаро етказиб беришни ташкил этиш мақсадида биз Минскда ҳам, Тошкентда ҳам қўшма ташқи савдо компаниясини тузиш, экспортни қўллаб-қувватлаш механизмларини ва маҳсулотни электрон сертификатлаштириш тизимини жорий этишга топшириқ бердик”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенко билан музокаралар чоғида Ўзбекистонда БЕЛАЗ юк машиналарини қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф қилди.

"Ҳозир бизга ҳеч нарса тўсқинлик қилмаяпти, биз тоғ-кон-металлургия саноатини кенгайтиришга жиддий ёндашяпмиз. Бизга БЕЛАЗ керак. Бу ерда аллақачон маҳаллийлаштириш керак, қўшма корхона керак. Учинчи, тўртинчи, бешинчи мисни бойитиш заводларини қурамиз. Биз кўп йиллар давомида муҳандисларимиз ва ўрта ходимларимизни БЕЛАЗ юк машиналарида ишлашга ўргатдик. Нега биз бу БЕЛАЗ юк машиналарини биргаликда ишлаб чиқармаймиз?”, — деб сўради Шавкат Мирзиёев.

Беларусь ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликнинг 110 дан ортиқ йўналишини белгилаб олди.
“Биз соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликнинг 110 дан ортиқ йўналишларини белгилаб олдик. Булар болалар саломатлиги, кардиология, онкология, гематология ва бошқалар”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўз навбатида Александр Лукашенко Беларусь соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.
Музокаралар якунлари бўйича турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Асосий ҳужжатлардан бири 2024-2025 йилларга мўлжалланган мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режаси (йўл харитаси) бўлди. Ҳужжатни Беларусь бош вазири ўринбосари Леонид Заяц ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хожаев имзолади.
Томонлар ўртасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
Маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимларини қўллаш тўғрисида битим;
Рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Илм-фан ва ишлаб чиқаришда ҳамкорлик тўғрисида битим;
Тошкент ва Минск шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим;
Энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Интеллектуал мулк соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
2024-2025 йилларда спорт соҳасида ҳамкорлик дастури;
2024-2025 йилларда маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик дастури;
2024-2025 йилларда мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик дастури;
2024-2025 йилларда таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харита”си;
2024-2026 йилларда агросаноат мажмуида ҳамкорлик бўйича “йўл харита”си;
Ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси;
2024-2025 йилларда туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси.
Бундан ташқари, ташриф доирасида 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ҳудудлари делегацияларининг ўзаро ташрифлари режа-жадвали имзоланди.
Беларусь республикаси президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга  расмий ташрифининг биринчи кунида “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2024
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко учрашди — ташрифнинг биринчи куни қандай ўтди?
Янгиликлар лентаси
0