Тошкент вилоятида “Green University” очилди

© Sputnik / Авенир ДебердеевВ Ташкентской области открылся Центральноазиатский университет по изучению окружающей среды и изменению климата Green University
В Ташкентской области открылся Центральноазиатский университет по изучению окружающей среды и изменению климата Green University - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2024
Oбуна бўлиш
“Green University” Ўзбекистон президентининг 2023 йил 31 майдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Бугун, 10 февраль куни Тошкент вилоятида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”) ҳамда унинг негизида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
“Green University” Ўзбекистон президентининг 2023 йил 31 майдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида ташкил этилган. Мақсад маҳаллий, минтақавий ва глобал экологик муаммоларни самарали бошқариш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий ва интеллектуал салоҳиятни амалга оширишда инновацион ғоялар, амалиёт ва технологияларни жорий этишдир.
© Sputnik / Авенир ДебердеевВ Ташкентской области открыли Green University
В Ташкентской области открыли Green University - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2024
В Ташкентской области открыли Green University
Университетнинг асосий вазифалари:
Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг муҳим экологик, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий муаммоларини ҳал этишга қодир юқори малакали мутахассислар, олимлар, тадқиқотчилар, раҳбарлар ва тадбиркорларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
миллий, минтақавий ва халқаро инновацион тизимларни қўллаб-қувватлаш учун экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни бошқариш ва барқарор ривожланиш соҳасида янги билимларни жорий этиш ҳамда фанлараро тадқиқотларни амалга ошириш;
жаҳоннинг етакчи "яшил" университетлари томонидан қўлланиладиган илғор таълим дастурлари, инновацион педагогик услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш, мослаштириш ва жорий этиш;
илмий тадқиқот ва амалий билимларни интеграциялаш, фаолиятни кластер асосида ташкил этиш, академик ва касбий тажриба алмашиш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини жорий этиш;
хорижий, давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларини, шунингдек, Ўзбекистон, минтақа ва жаҳон илмий марказларини бирлаштирувчи бўғин бўлиб хизмат қилувчи самарали платформа яратиш;
хорижий илмий экспертларни жалб қилиш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва халқаро рейтингларда етакчи ўринларни эгаллаган дунёнинг "яшил" университетлари билан стратегик ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини, шунингдек, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология соҳаларида раҳбар кадрлар учун махсус таълим дастурларини яратиш;
университет таркибига кирувчи таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, моддий-техник базаси ва илмий кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.
Ўқув машғулотлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида кредит-модул тизими асосида маъруза, лаборатория ва индивидуал машғулотлар, гуруҳларда амалий ишлар, танқидий фикрлаш, муаммо ва тажрибалар ёрдамида олиб борилади. Ўқув жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Етакчи, тан олинган халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, CAT, General, CAT Cubjest ва бошқалар) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга белгиланган тартибда тегишли фанлар бўйича максимал балл берилади ва кейинчалик улар ушбу фанлардан имтиҳон топширишдан озод қилинади. Ҳар йили Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда ва шартларда таълим йўналишлари бўйича бакалавриатда ўқиш учун камида 25 та грант ўринлари, шунингдек, магистратура ва докторантура (PhD) мутахассисликлари бўйича камида 20 та грант ўринлари ажратилади.
Университетни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, беш йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин эса мутахассислиги бўйича раҳбар лавозимларга тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.
Университетда бакалавр босқичида “Атроф-муҳит ва барқарор ривожланиш бўйича менежмент”, “Атроф-муҳит ва иқтисодиёт (Яшил иқтисодиёт)”, “Экология ва давлат бошқаруви”, магистратура босқичида эса “Экология ҳуқуқи”, “Экологик журналистика”, “Барқарор ривожланиш” ва “Барқарор риволанишга ихтисослашган молия” йўналишларидан бирини танлаш мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистонда IUCN ташкилотининг Марказий Осиёдаги биринчи офиси очилди. Бу ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди. Келажакда идора МДҲ мамлакатлари учун Марказий Осиёда марказ бўлиб хизмат қилиши мумкин, чунки ваколатхона Марказий Осиё давлатлари, ҳамкорлар ва экспертлар ҳамжамиятлари билан яқинроқ алоқа ўрнатиш имконини беради.
Лидеры экологического сектора стран Центральной Азии провели встречу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2024
Марказий Осиё мамлакатлари экология соҳаси раҳбарлари йиғилиш ўтказди — батафсил
Янгиликлар лентаси
0