Бокс: Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "Странжа"да умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

© Федерация бокса УзбекистанаБокс
Бокс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2024
Oбуна бўлиш
Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "Странжа"да умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Болгариянинг София шаҳрида 2-11 февраль кунлари “кичик жаҳон чемпионати” ҳисобланган “Странджа” халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада 28 давлатдан 261 нафар спортчи (178 эркаклар, 83 нафар аёллар) иштирок этди.
Унда эркаклар 13 та вазнда, аёллар эса 6 вазн тоифаси бўйича беллашди.
“Бокс оламида “Кичик жаҳон чемпионати” сифатида эътироф этиладиган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси асосан ёш таркибда иштирок этди. Шунга қарамай, вакилларимиз мусобақа якунига кўра 6 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритишди”, — дейилади хабарда.
© Федерация бокса УзбекистанаБокс
Бокс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2024
Бокс
Совриндорлар рўйхати қуйидагича:
Олтин: -50 кг Сабина Бобоқулова, -54 кг Ҳўжаназар Нортожиев, -60 кг Абдумалик Халоков, -71 кг Иқболжон Холдоров, -75 кг Жавоҳир Умматалиев, +92 кг Жаҳонгир Зокиров.
Кумуш: -57 кг Шаҳзод Музаффаров, -63,5 кг Адҳамжон Муҳиддинов.
Бронза: -57 кг Ҳуморабону Мамажонова, -51 кг Асилбек Жалилов, -54 кг Ҳасанбой Дўсматов, -60 кг Дилшод Абдумуродов, -75 кг Фазлиддин Эркинбоев, -86 кг Самандар Жалолов.
© Федерация бокса УзбекистанаБокс
Бокс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2024
Бокс
Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу борада иккинчи ўринни Ҳиндистон банд этди. Кучли учликка эса мезбон Болгария якун ясади.
Янгиликлар лентаси
0