Ўзбекистонда музликлар 30 фоизга қисқарди

© Локации uzbПрирода Узбекистана
Природа Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Музликларнинг йиллик қисқариши 0,3-0,6 фоизни ташкил этади. Бу, ўз навбатида, баланд тоғ муз кўлларининг ёрилиши ва сел оқими хавфини келтириб чиқаради.
ТОШКEНТ, 19 февраль – Sputnik. Ўзбекистон сўнгги 10 йил ичида биринчи марта атроф-муҳит ҳолати бўйича миллий ҳисобот тайёрлади. Ҳужжат устида Экология вазирлиги халқаро ташкилотлар кўмагида иш олиб борди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
© Sputnik/Анна ЖелиховскаяХания Асилбекова
Хания Асилбекова руководитель рабочей группы по разработке национального доклада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2024
Хания Асилбекова
"Бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Энг муҳими, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти мавжуд экологик вазиятга бефарқ эмас. Ҳисоботдан кўзланган мақсад нафақат атроф-муҳит ҳолатига баҳо беришдан иборат, балки унга оид маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, – деди миллий маърузани ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Хания Асилбекова.
© Sputnik/Анна ЖелиховскаяХания Асилбекова
Хания Асилбекова руководитель рабочей группы по разработке национального доклада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2024
Хания Асилбекова

Кўп миллион долларлик лойиҳалар

Самарқанд шаҳрида 17 февралда якунланадиган “Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш” бўйича конвенция (CMS COP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши доирасида визуал ҳисобот тақдим этилди.
© Sputnik/Анна ЖелиховскаяНациональный доклад о состоянии окружающей среды
Национальный доклад о состоянии окружающей среды  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2024
Кўриб чиқиш жараёнида мутахассислар атмосфера ҳавосининг сифати, тупроқ, сув ва ер ресурсларининг ҳолати, ҳайвонот дунёси ва биохилма-хиллиги, иқлим ўзгариши, атроф-муҳит ҳақида сўз юритишди. Ҳисоботда, шунингдек, Оролбўйи минтақаси, республикадаги чиқиндилар ва кимёвий моддалар билан боғлиқ вазият ҳам баён этилган.
Бугунги кунда Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 14 та халқаро конвенция ва 20 дан ортиқ шартнома ва меморандумлар аъзоси ҳисобланади. Экология вазирлиги томонидан умумий қиймати 100 миллион доллардан ортиқ бўлган 31 та халқаро грант лойиҳаси амалга оширилмоқда, навбатдаги 8 та халқаро лойиҳа қиймати 40 миллион доллардан ортиқ.
Бошқарма маълумотларига кўра, ушбу дастур ва ташаббусларнинг барчаси биологик хилма-хилликни, жумладан, кўчиб юрувчи турларни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришларига ва ўрмон кўчатларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар, чўлланишга қарши курашиш, Оролбўйида вазиятни яхшилаш, шунингдек, чиқиндилар ва кимёвий моддалар билан ишлашни қамраб олади.

Ҳаво ва сув

Ҳаво сифати Ўзбекистонда нафақат фуқаролик жамияти, балки давлат даражасида ҳам энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Январь ойи охирида президент иштирокидаги йиғилишда, бугунги кунда саноат корхоналари ва транспортлар атмосферага 2 миллион тоннадан ортиқ ифлослантирувчи моддалар чиқараётгани маълум қилинган эди. Шу билан бирга, узоқ вақт давомида ифлосланиш даражаси "қизил" (зарарли) деб баҳоланган бўлса, яқинда "сариқ" (ўрта) даражада пайдо бўлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Ҳисоботда айтилишича, агар охирги йилларда корхоналар томонидан атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар барқарор даражада сақланиб қолган бўлса (йилига 874 минг тонна), у ҳолда турли транспорт турларидан келиб чиқадиган ифлосланиш ортиб бормоқда. Ҳисоботга кўра, чиқарилаётган зарар моддаларга азот оксиди ва қаттиқ заррачалар киради. Вазият ҳароратнинг аномал ўзгариши ва чанг бўронлари туфайли янада оғирлашмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4 миллионга яқин автомобиль бўлиб, улар йилига 1,3 миллион тонна зарарли моддалар чиқаради. Энг кўп - Тошкент ва Тошкент вилоятида. Шу билан бирга, автомобиллар сони ўсишда давом этмоқда, дейилади ҳисоботда.
Президент сўнгги йиғилишда вазиятни яхшилаш бўйича шошилинч чоралар кўриш бўйича топшириқ берган эди. Шу тариқа, Тошкент кўчаларида юк ва ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошган енгил автомобиллар ҳаракати босқичма-босқич чекланади. 2025 йилнинг 1 январидан республикада АИ-80 бензинидан воз кечиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, президент қарорига кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистон фуқаролари жамоат транспортидан икки баравар тез-тез фойдаланишни бошлаши, электробуслар улуши эса 50 фоизга етиши кутилмоқда.
Яна бир ташвишли мавзу - сув ресурслари.
“Ўзбекистонда сув танқислиги кучаймоқда. Бу ҳолат бир томондан аҳоли сонининг кўпайиши, озиқ-овқат ва энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, иқлим ўзгариши оқибатлари, хусусан, сув таъминотининг пастлиги ва қурғоқчилик тобора кучайиб бораётгани натижасижа вужудга келмоқда”, — дейилади ҳисоботда.
Яна бошқа оқибатларига Ўзбекистонда аллақачон 30 фоизга қисқарган музликларнинг эриши киради. Ҳисоботда айтилишича, музликларнинг йиллик қисқариши 0,3-0,6 фоизни ташкил этади. Бу, ўз навбатида, баланд тоғ муз кўлларининг ёрилиши ва сел оқими хавфини келтириб чиқаради.
Ҳисоботга кўра, мамлакатда 50 минг қудуқ мавжуд. Чучук ер ости сувларининг асосий заҳиралари Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган ва Андижон вилоятларида жамланган.
Ўзбекистонда сув ресурсларини асраб-авайлаш ва муҳофаза қилиш мақсадида давлат дастурлари қабул қилиниб, сувни ифлослантирганлик ва ортиқча фойдаланганлик учун мажбурий тўловлар ҳамда жарималар тўлаш жорий этилган. Сув ресурсларини ҳар томонлама бошқариш (ижтимоий, иқтисодий ва экологик мақсадлар контекстида уларни барқарор ривожлантириш, тақсимлаш ва мониторинг қилиш жараёни), шунингдек, сувни ҳисобга олиш ва сувни тежаш тизимлари тобора кўпроқ фойдаланилмоқда.
Ернинг ярмидан кўпи қишлоқ хўжалигида фойдаланилишини ҳисобга олсак, сувни тежаш масаласи мамлакат учун айниқса долзарбдир.
“Қишлоқ хўжалигига ишлатиладиган сувнинг 90 фоизи сарфланади. Сувни тежовчи технологиялардан атиги 23 фоиз ҳудудларда фойдаланилмоқда”, — дейилади ҳисоботда.
Ҳисобот муаллифлари таъкидлаганидек, сув сарфини камайтириш йўлларидан бири қурғоқчиликка чидамли экинлар (сабзи, помидор) ва эрта навли экинлардан (карам, картошка) фойдаланиш ҳисобланади.

Иқлим ўзгаришининг оқибатлари

Ўзбекистонда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ишлари кучайтирилмоқда. Кўрилган чора-тадибрларга – ўсимликларни йиғиш ва ов учун рухсатномалар бериш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бўйича кадастр ва ҳисоботларни юритиш, “Қизил китоб”нинг мавжудлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш киради. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар биохилма-хилликни сақлаш учун асос бўлиб, мамлакат умумий майдонининг 14 фоизини ташкил қилади.
Бошқа давлатлар қатори Ўзбекистон ҳам иқлим ўзгариши оқибатларига дуч келмоқда.
“1880 йилда инструментал метеорологик кузатишлар бошланганидан бери ўртача йиллик ҳарорат 1,6 даражага (13,2 дан 14,8 га) ошди. Охирги беш йилда жуда иссиқ кунлар сони ўртача кўрсаткичдан 5-7 кунга, Оролбўйида эса 12-17 кунга ошди”, — дейилади ҳисоботда.
Сўнгги 10 йил ичида Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазият барқарорлашди, дейди ҳисобот муаллифлари. Аммо Афғонистон Амударёнинг юқори оқимидаги Қўштепа каналини қуриб, фойдаланишга топширса, вазият яна ёмонлашиши мумкин. Экологларнинг фикрича, иқлим ўзгариши вақт ўтиши билан бутун ҳавзадаги сув сатҳининг пастлиги ва қурғоқчилик, ҳам Оролбўйида иссиқлик ва сув танқислигининг кучайиши туфайли Оролбўйи минтақасига муаммони кенгайтириши мумкин.
Айни пайтда давлат томонидан, хусусан, сув сифати ва ундан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Давлат дастурлари ҳисобидан 1,5 минг километр ичимлик суви тармоқлари қурилди ва реконструкция қилинди, дейилади ҳисоботда.Бу таъминотни 40 фоиздан 68 фоизгача ошириш имконини берди. Шунингдек, вилоятда умумий майдони 3,6 миллион гектар бўлган 5 та янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0