Россия қўллаб-қувватлайди: Марказий Осиёдаги йирик транспорт лойиҳаларининг истиқболлари

© Fotolia / Marco2811Перевозка контейнеров по железной дороге
Перевозка контейнеров по железной дороге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Марказий Осиё давлатлари халқаро денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга эмас, шунинг учун янги темир йўл йўналишларини ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Индира Ризаметова. Январь ойи охирида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари транспорт бизнеси мулоқотининг иккинчи йиғилишида экспертлар Россия “Шимол-Жануб” халқаро транспорт йўлаги билан бевосита боғланган иккита истиқболли транспорт йўлагини ривожлантиришда иштирок этишни режалаштираётганини маълум қилишди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири МДҲ Ижроия қўмитасининг Москвадаги бўлимига таяниб хабар берди.
Гап Ўзбекистондан Афғонистон пойтахти орқали Покистонга чиқадиган “Кобул коридори” (Термиз – Найбобод – Логар – Харлачи) мультимодал йўналиши ва “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” (Қашғар – Торугарт – Арпа – Макмал – Жалолобод) йўлаги ҳақида кетмоқда. Ҳозирги вақтда иккала коридор ҳам мультимодал форматда ишлайди, жараён аралаш транспорт (автомобиль ва темир йўл транспорти) хусусиятига эга.
Бироқ экспертлар бу ҳудудларда темир йўл қурилиши лойиҳалари амалга оширилса, иштирокчи давлатлар ўртасидаги юк айланмаси сезиларли даражада ошиши мумкин, деган фикирда.
Тараққиётнинг асосий сабаби йўл вақтининг қисқариши, етказиб бериш вақтлари, ва энг муҳими – Шимолий-Шарқий Европа, Россия, Хитой ва Жанубий, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Хитой ва Жанубий Европа ўртасида Марказий Осиё орқали юк ташиш харажатларининг қисқаришига хизмат қилади. Йўлакни ривожлантиришнинг муҳим омили ҳам юк номенклатураси ҳажмини ошириш бўлади, чунки юк поездлари ташиш ҳажми бўйича устунликка эга.

Туташ манфаатлар

“Кобул йўлаги” ҳам, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ҳам Ўзбекистон ҳудудини кесиб ўтади ва бу келажакда мамлакат транспорт-логистика хизматлари экспортини оширишга хизмат қилади, дейди Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатдаги экспертлар.
“Ўзбекистон Республикаси ҳукумати экспорт салоҳиятини янада ошириш ва республика экспорт ҳажмини 2026 йилга бориб 30 миллиард долларга, 2030 йилга бориб эса 45 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйган. Бу мақсадни амалга ошириш учун транспорт хизматлари экспортини ошириш каби вазифалар белгилаб олинди”, — дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти мустақил таянч докторанти Дилдора Ибрагимова.
Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон орқали ўтадиган транзит юклар ҳажми 11,3 миллион тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 миллион тоннага ёки 22,8 фоизга кўпдир.
© SputnikЎзбекистон орқали транзит юк ташиш ҳажмлари
Ўзбекистон орқали транзит юк ташиш ҳажмлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2024
Ўзбекистон орқали транзит юк ташиш ҳажмлари
Айни пайтда, темир йўл ва автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар Марказий Осиёда бошқа давлатлар учун ҳам қизиқиш уйғотаётган магистрал инфратузилма етишмовчилигини қоплайди. Масалан, “яхши қўшничилик камари”да Россия иқтисодий маконига қўшимча импорт/экспорт нуқталарини яратиш ва ҳамкорлар учун ўсиш нуқталарини тақдим этишдан манфаатдор россиялик бизнес компаниялари учун, деқ қайд этди экспертлар.
“Агар биз Москва манфаатларига шартли баҳо берадиган бўлсак, менимча, “Кобул йўлаги” Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон мультимодал йўналишининг кенгроқ истиқболида кўриб чиқилмоқда. Бу Москвада Шимол-Жануб халқаро транспорт коридорининг сегменти сифатида тушунилади, гарчи у ҳар доим ҳам тўғридан-тўғри бундай дейилмаса ҳам”, — деди Каспий стратегик тадқиқотлар институти илмий эксперти Александр Караваев.
Эксперт, шунингдек, темир йўл линияси юк ташишдан ташқари, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасида ягона энергия бозори деб аталадиган бозорни шакллантиришга мўлжалланган CASA-1000 халқаро лойиҳасини ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшиши билан ўртоқлашди.
Ўзбекистонлик экспертлар Кобул автомагистралини зудлик билан электрлаштирилган ҳолда қуриш мумкинлигига эътибор қаратмоқда, бу эса қийин тоғли релефли ҳудудларда ташишни ташкил этиш учун жуда муҳим. Бунда Афғонистонда электр тармоқларини янада ривожлантириш жуда муҳим нуқта ҳисобланади. Хусусан, Кобул темир йўл линияси қурилиши билан бир қаторда "Сурхон – Пули-Хумри" электр тармоғини қуриш лойиҳасини амалга ошириш, Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни 70 фоизга, йилига 6 миллиард кВт/соатгача ошириш имконини беради.

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” коридори қурилиши қачон бошланади?

Бир вақтлар ушбу режалаштирилган темир йўл баланд овозда қуруқликдаги Сувайш канали деб аташар эди, чунки у Шарқ ва Ғарбни энг қисқа ва энг фойдали йўл билан боғлаш имконини беради. Хусусан, Хитойдан Жанубий Европага йўналиш 900 километрга, юкларни етказиб бериш муддатлари эса бир ҳафтагача қисқартирилади.
Ҳозирги вақтда Хитойдан Европага денгиз орқали контейнер юкларини етказиб беришнинг ўртача муддати 15 кундан 30 кунгача. Янги темир йўл Хитой Қашғаридан бошланади, сўнгра йўл Қирғизистон Арпа, Макмал ва Жалолобод орқали Ўзбекистон Савай станциясига чиқиш қийин бўлган Торугарт довони орқали ўтади.
Железная дорога "Китай - Кыргызстан - Узбекистан"
Железная дорога Китай - Кыргызстан - Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2024
Железная дорога "Китай - Кыргызстан - Узбекистан"
"Ушбу лойиҳани амалга ошириш ғояси 1997 йилда ТРАСЕКАнинг навбатдаги йиғилишида айтилган эди, аммо турли сабабларга кўра бу масала қолдирилди. Янги темир йўл Тинч океани минтақаси ва Хитойдан Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон орқали Эрон ва Туркияга, ундан кейин эса Европа Иттифоқи мамлакатларига юкларни етказиб бериш имконини беради, яъни Хитой ва Европа ўртасидаги савдо учун муқобил логистика йўлига айланади”, — деди БМТ ЕИКдан “Олмаота-Теҳрон-Истанбул” йўлаги координатори, темир йўл транспорти бўйича эксперт, техника фанлари номзоди (PhD), катта илмий ходим Умидулла Ибрагимов.
Шунингдек, у бугунги кунда мавжуд йўналишлар жаҳон иқтисодиётининг ўсиб бораётган эҳтиёжларига жавоб бера олмаслигини таъкидлади, ҳолбуки, ТРАСЕКА (“Бир камар, бир йўл”) ташаббуслари асосида пайдо бўлган янги йўл кўплаб муаммоларни ҳал қилади.
Мутахассис айни пайтда Марказий Осиё давлатларининг транспорт хизматлари экспортидан тушадиган жаҳон даромадларидаги улуши бир фоиздан ошмаётганига ҳам эътибор қаратди.
“Янги йўлак Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамда Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан тўғридан-тўғри темир йўл алоқаларини ўрнатиш имконини беради ва бу, шубҳасиз, ҳар икки давлат фаровонлигини ошириш учун асос бўлади”, — дея қўшимча қилди Ибрагимов.
Қирғизистон Республикаси Миллий инвестиция агентлиги маълумотларига кўра, Қирғизистон-Хитой-Ўзбекистон темир йўли қурилиши 2024 йилда бошланиши кутилмоқда. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра эса, ҳозирда томонлар 486 километрлик темир йўл йўналиши бўйича дастлабки келишувга эришган.
Маршрутнинг катта қисми - тахминан 312 км Қирғизистон ҳудудидан ўтади. Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллиард долларгача, қурилиш муддати эса 3-5 йилни ташкил этади.

“Қирғизистонлик ҳамкасблар билан бўлиб ўтган мунтазам учрашувларда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл коридори Қирғизистоннинг ўзи учун энг муҳим ва зарур эканлиги бир неча бор таъкидланган. Бу лойиҳа амалга оширилгач, уни ишлатишдан олинган даромаддан фойдаланган ҳолда темирйўлчилар кредит маблағларини жалб қилмасдан республиканинг шимоли ва жанубини боғловчи Балиқчи – Кочкор – Макмал линияси қурилишини мустақил равишда амалга оширишлари мумкинлиги билан изоҳланади”, — деди Умидулла Ибрагимов.

“Кобул коридори”: қайси давлатлар лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёр

Покистоннинг “Карачи” ва “Касем” денгиз портларига чиқиш имконини берувчи “Термиз-Найбобод-Логар-Ҳарлачи” темир йўли лойиҳаси бутун Евроосиё темир йўл тизимини Афғонистон орқали Жанубий Осиё билан боғлайди ва Марказий Осиёнинг транзит салоҳиятини оширишга, юк оқимларини жалб қилишга, минтақанинг тарихий роли – Буюк Ипак йўли чорраҳасини жонлантиришга ёрдам беради. Шунингдек, Евроосиё минтақаларини энг қисқа қуруқлик йўли билан боғлайди, деб ҳисоблайди Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда бўлган экспертлар.
Железнодорожный коридор "Узбекистан - Афганистан - Пакистан"
Железнодорожный коридор Узбекистан - Афганистан - Пакистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2024
Железнодорожный коридор "Узбекистан - Афганистан - Пакистан"
Жорий йилнинг февраль ойи бошида Тошкентда Афғонистон, Ўзбекистон, Покистон ва Қатар вакилларининг тўрт томонлама учрашуви доирасида “Кобул йўлаги”нинг турли жиҳатлари, жумладан, молиялаштириш механизмлари, қурилиш масалалари ва техник тафсилотлари муҳокама қилинди. Қатар темир йўллари вакиллари ушбу лойиҳада иштирок этиш ва сармоя киритишга тайёр эканликларини намойиш этдишди. Аввалроқ БАА ҳам лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва иштирок этиш истагини билдирган эди.
Шу кунларда Россия Федерациясининг саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияси, жумладан, “Россия темир йўллари” акциядорлик жамияти бош ижрочи директори Олег Белозёров ва бошқалар Тошкентда бўлиб турибди. Уларнинг муҳокамамидаги масалалардан бири “Кобул коридори”дир.
“Россиядан Покистонга Ўзбекистон ва қўшни Афғонистон орқали транзит йўлагининг ҳақиқий мақсадига қўшимча равишда трансчегаравий бирикмаларга уланиш (темир йўлдан автомобил транспортига ва аксинча), янги логистика хизматларининг пайдо бўлиши, маршрут бўйлаб омборлар ва терминалларни кенгайтириш билан боғлиқ Ўзбекистон иқтисодиётига мультипликатив самара беради”, — деди Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти илмий эксперти Александр Караваев.
Мутахассис, шунингдек, биринчи босқичда юк айланмаси жуда оддий бўлишини тушунтирди - кўпи билан 3 - 4,5 миллион тонна. Ва ҳатто унинг устида ишлаш керак бўлади. Каспий сегментларида Шимолий-Жанубий Денгиз техник қўмитаси тажрибаси шуни кўрсатдики, дастлабки давр энг қийин, аммо кейин ўсиш сезиларли бўлади.
“Россиядан Покистонга етказиб берилаётган ёқилғи-мойлаш материаллари ва нефтнинг катта қисми ушбу йўналишга ўтиши мумкин. Ўз навбатида, Покистон Россияга 26 турдаги, жумладан, қуритилган мевалар, кийим-кечак, жарроҳлик асбоблари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга тайёр. Санкциялар нуқтаи назаридан, Евро-Атлантика гуруҳининг логистика ва молиявий муҳитига боғлиқ бўлмаган “ички” қуруқлик йўлига эга бўлиш мантиқан тўғри келади”, — дея қўшимча қилди Караваев.
Шу билан бирга, Умидулла Иброҳимовнинг тушунтиришича, Кобул сегментининг умумий тахминий қиймати 6,9 миллиард долларни ташкил этади, бу Марказий Осиёдаги энг йирик инфратузилма лойиҳаси бўлади, дейиш мумкин. Ўзбекистон инвесторлар ҳавзасини яратиш жараёнида эканлигини ҳисобга олиб, Тошкент бошқарувни ўз зиммасига олиши керак. Мутахассисларнинг фикрига кўра, лойиҳани амалга ошириш янги транзит темир йўл йўлакларини шакллантиришга, Афғонистоннинг транспорт-логистика ва транзит салоҳиятини ривожлантириш (шунингдек, унинг минтақавий ва халқаро транспорт коридорларига интеграциялашуви) ва йўл бўйидаги машрутларнинг ижтимоий-иқтисодий, саноат ва қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, Афғонистонда янги саноат корхоналарини яратишга кучли туртки беради.
"Европа Иттифоқи, МДҲ, Хитой мамлакатларининг Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари (Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш ва бошқалар) билан ягона темир йўл инфратузилмасини яратиш орқали лойиҳа қўшимча харажатларсиз янги Шимолий-Жанубий йўлак бўйлаб юкларни тезроқ ташишни таъминлайди", энг йирик бозорларни боғлаш, 2030 йилгача йилига 20 миллион тоннагача улкан транзит оқимларини шакллантириб, Афғонистон учун ноёб имкониятлар яратиш”, — деди Дилдора Ибрагимова.
Бундан ташқари, эксперт Афғонистоннинг марказий қисмида жойлашган ўнлаб фойдали қазилмалар конлари иқтисодий муомалага киритилаётгани, янги иш ўринлари яратилаётгани ва мамлакатда янги касблар, жумладан, темир йўл транспорти эксплуатацияси билан боғлиқ касблар шакллантирилаётганини қўшимча қилди.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, 15 миллионга яқин минтақа аҳолиси лойиҳадан манфаатдор бўлишади. Умуман олганда, “Ernst & Young” халқаро аудиторлик-консалтинг корпорациясининг фикрича, “Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” темир йўли лойиҳасининг амалга оширилиши юк ташиш вақти ва нархини 30-40 фоизга қисқартиради.
Эксплуатациянинг дастлабки йилларида ҳисобланган юк ташиш ҳажми 3 миллион тоннагача, 2030 йилга келиб эса йилига 20 миллион тоннадан ошиши мумкин.
Марказий Осиё давлатларининг халқаро денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имкони йўқлиги яхши маълум. Бу орқали, янги темир йўл йўналишлари, шу жумладан, юқорида тилга олинган “Кобул йўлаги” ва “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” йўлаклари замонавий шароитда алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Қолаверса, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия ва Беларусь каби давлатлар ушбу лойиҳаларни тез амалга ошириш ва бошқа трансосиё темир йўл коридорлари билан интеграциялашувидан наф кўради. Евроосиё ва Тинч океани минтақаси давлатлари эса халқаро миқёсдаги ягона транспорт-логистика марказига айланади.
Янгиликлар лентаси
0