Ўзбекистон ижара бозорида талаб пасайишда давом этмоқда

© Sputnik / Актан ТемиркановПешеходная улица на территории комплекса Ташкент-Сити.
Пешеходная улица на территории комплекса Ташкент-Сити. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2024
Oбуна бўлиш
Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасайишда давом этди.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистон ижара бозорида талаб пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори барқарорлигича қолмоқда.
“Ижара бозорида талаб пасайишда давом этмоқда. Мавсумий пасайиш кузатилаётганига қарамай, таҳлилчилар Учтепа, Бектемир ва Сергели туманларида фаоллик ошганини қайд этмоқда”, — дейилади хабарда.
Уй-жойлар савдоси Хоразм – 75%, Сирдарё – 51%, Самарқанд – 48% ва Сурхондарё – 42% вилоятларида сезиларли даражада ошгани қайд этилди.
Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасайишда давом этди. Умуман олганда, йил бошидан буён пойтахтда ўртача ижара нархи 2,2%га пасайди ва 1 кв.м. учун 9 долларни ташкил этди.
"Эътиборлиси, Учтепа, Бектемир ва Сергели туманларида ижара ҳақи мос равишда 3,4%, 2,1% ва 1,1%га қимматлашгани қайд этилди. Шайхонтоҳур ва Мирзо-Улуғбек туманларида ижара ҳақи сезиларли даражада пасайган, бу ҳудудларда ижара нархи 5%дан кўпроққа арзонлашган", — дея қўшимча қилинди хабарда.
Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида нархлар бироз пасайганига қарамай, бу ерда энг юқори нархлар сақланиб қолмоқда, уй-жойни ижарага олиш ҳар кв.м. учун ўртача 11 долларни ташкил этади. Нисбатан арзон ижара нархлари Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида 1 кв.м. учун 6 доллардан 8 долларгача қайд этилди.
Йил бошидан бери иккиламчи уй-жой бозори 1,6%га ўсди. Йиллик ҳисобда иккиламчи бозор 18%га ошди. Энг сезиларли ўсиш Хоразм, Тошкент ва Андижон вилоятларида ўтган йилнинг январь ойига нисбатан ўртача 30%га ўсиш кузатилди.
“Январь ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи деярли ўзгармади ва бир кв.м. учун 1122 долларни ташкил этди. Бектемир, Сергели ва Яшнобод туманларида нархлар бироз сезиларли даражада ошгани қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Ўтган йилнинг январь ойига нисбатан пойтахтда иккиламчи бозорнинг ўртача нархи деярли 20%га ошди.
Здания на территории комплекса Ташкент-Сити. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2023
Тошкентда уй-жой савдоси ўтган йилга нисбатан 24% га камайди
Янгиликлар лентаси
0