Самарқандда Россия олий ўқув юртларидан бири Математика ҳафталиги ўтказди

© СКФУ Владимир СамойленкоСтуденты Самаркандского государственного университета в процессе занятий в рамках проекта "Недели математики"
Студенты Самаркандского государственного университета в процессе занятий в рамках проекта Недели математики  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2024
Oбуна бўлиш
Математика ҳафталиги математика талабалари учун математик беллашув билан бошланди. Ғолибларга қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Самарқандликлар мактаб ўқувчилари учун олимпиада, талабалар учун математик беллашув ва ўқитувчилар учун семинарни ўз ичига олган Математика ҳафталигида иштирок этишди. Тадбир Ўзбекистон Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги кўмагида Россия Шимолий-Кавказ федерал университети томонидан ташкил этилди, деб хабар берди университет матбуот хизмати.
Математика ҳафталиги математика талабалари учун математик беллашув билан бошланди. Ғолибларга қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди.
“Бундай тадбирлар ижодкор ёшларни рағбатлантириш, истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг самарали шаклидир. Йигитлар топшириқларга илҳом билан ёндашишди ва уларнинг рақобатбардош руҳи уларга қийин вазифаларни енгишга имкон берди. Биз ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва Россия олий ўқув юртлари билан келгусида самарали ҳамкорлик қилишига умид қиламиз", – деди Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов.
Математика ҳафталигининг асосий воқеаси 10-11 синф ўқувчилари учун Россия Шимолий-Кавказ федерал университети "45 параллел" олимпиадасининг ўтказилиши бўлиб, унинг натижаларига кўра абитуриентлар университетга киришда имтиёзларга эга бўлишлари мумкин.
© СКФУ Владимир СамойленкоСтуденты Самаркандского государственного университета в процессе занятий в рамках проекта "Недели математики"
Студенты Самаркандского государственного университета в процессе занятий в рамках проекта Недели математики  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2024

“Ўтган йили университетимиз хорижлик талабаларни магистратура бўйича тайёрлаш учун федерал грант олди. Бунинг шарофати билан факултетимиз Ўзбекистондан бир қанча иқтидорли йигитларни квота бўйича текин қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Талабалар математика олимпиадаси иқтидорлиларни саралаб олишга ёрдам беради, деб умид қиламиз”, – деди профессор Н.И.Червяков номидаги Россия Шимолий-Кавказ федерал университети математика ва информатика факултети декани Татьяна Гробова.

Тадбирлар дастуридан Самарқанд давлат университети ўқитувчилари ва мактаб математика ўқитувчилари учун услубий семинар ўтказилди. Россия университети экспертлари ўзбекистонлик ҳамкасбларини таълим жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг янги усуллари билан таништирди.
Россия ва Ўзбекистон академик ҳамжамиятлари ўртасида узоқ йиллик дўстона алоқалар мавжуд. Самарқандда 2022 йилда очилган Россия таълими маркази 32 та университетни бирлаштирган. Лойиҳа координатори Шимолий Кавказ Федерал Университети.
Россия ва Ўзбекистон томонлари ҳамкорликнинг турли форматларини фаол ривожлантирмоқда. Самарқандда математика ҳафталигини ўтказиш тўғрисидаги қарор ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон делегациясининг Ставрополга ташрифи чоғида қабул қилинган эди.
Самарқандда анъанавий равишда аниқ фанлар юқори даражада ривожланган. Россия олий ўқув юртларига ўқишга кираётган ўзбекистонлик абитуриентлар рус тилини яхши билиши ва математика бўйича яхши тайёргарликка эга бўлгани учун икки давлат ҳам иқтидорли ёшларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.
Бугуннинг ўзидаёқ Ўзбекистон фуқаролари Шимолий-Кавказ федерал университетидаги хорижлик талабаларнинг энг йирик гуруҳларидан бирини ташкил этади, деди университет ректори Дмитрий Беспалов.
“Россия уйи билан биргаликда биз бир қанча мамлакатларда муваффақиятли ўтказилган “Математика ҳафталиги” лойиҳасини давом эттирмоқдамиз. Хорижий ҳамкорлар ва абитуриентларнинг Россия таълимига бўлган юқори қизиқишини таъкидламоқчиман, бу эса келажакда ўзаро ҳамкорлик шаклларини кенгайтиришга туртки беради. Ишончим комилки, бундай лойиҳалар талабаларни инновацион технологияларни ўзлаштиришга ундайди ва Россия таълимини хорижга ўтказишни таъминлайди”, — деди у.
Тадбир “Россотрудничество”нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0