Лавровнинг Анталиядаги баёнотидан асосий фикрлар

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел России Сергей Лавров выступает на брифинге в рамках участия в Анталийском дипломатическом форуме.
Министр иностранных дел России Сергей Лавров выступает на брифинге в рамках участия в Анталийском дипломатическом форуме.   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2024
Oбуна бўлиш
Бугун Анталияда 20 дан ортиқ ҳукумат раҳбарлари ва 90га яқин вазирлар иштирокида Дипломатик форум бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Анталия Дипломатик форумида Россия НАТО муносабатлари, Украина ва Фаластин ҳақида тўхталиб ўтди.

Лавров баёнотидан асосиан фикрлар:

Макроннинг сўзларидан сўнг Ғарбнинг Украинага қўшин юбориш истаги расман қайд этилди, норасмий равишда эса, улар у ерда анчадан бери бор.
️Украинада нафақат хорижлик ёлланма аскарлар, балки Франция ва Британиянинг мансабдор зобитлари ҳам бор.
АҚШ Украинадан нафақат Россияга қарши, балки Европа Иттифоқига қарши ҳам фойдаланмоқда. Шимолий оқимлар портлатилганидан сўнг Европада энергия ташувчилар нархи кескин ошди, йирик бизнес АҚШга кўча бошлади, Европа иқтисодиёти заифлашмоқда.
️Москва Америкада янги президенти сайланганидан кейин ҳам АҚШ билан муносабатларда ўзгаришлар бўлишини кутмайди.
️Тирасполнинг (Днестр бўйи Молдова республкаси, тан олинмаган) ёрдам сўраши ҳақида: саволни Киев йўлидан кетаётган Кишинёв режимига бериш керак.
️Москвадаги йиғилишда Фаластин фракциялари илк бор “Фаластин озодлик ташкилоти платформасини ҳурмат қилишга” тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Симоньян эълон қилган Германия офицерлари суҳбатида, Украинада фуқаро кийимидаги АҚШ ҳарбийлари борлиги, Германия бировнинг қўли билан Қрим кўпригига зарба беришни режалаштираётгани кундек равшан. Билмайман улар буни ўз халқларига қандай изоҳлаб беради.
Туркиянинг Анталия курортидаги бугун бўлиб ўтаётган Дипломатик форумда 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 90 га яқин вазирлар, жумладан 60 дан ортиқ ташқи ишлар вазири, 80 га яқин халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0