Ўзбекистон ва Қатар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади

© ИА "Дунё"Между Узбекистаном и Катаром будет развиваться сотрудничество в сфере здравоохранения
Между Узбекистаном и Катаром будет развиваться сотрудничество в сфере здравоохранения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2024
Oбуна бўлиш
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатарнинг "Elegancia Healthcare" компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қатар томонига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида, хусусан аҳоли саломатлигини яхшилаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.
Учрашув якунида эришилган келишувларни амалга ошириш ишларини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва"Elegancia Healthcare" компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.
"Elegancia Healthcare" Қатарнинг "Power International Holding" компанияси таркибига киради. Компания 840 та ўринли, 250 та юқори малакали доктор ва 400 дан ортиқ ҳамшираларга эга 4 та йирик кўптармоқли шифохоналарга эгалик қилади.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Катар с государственным визитом. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2024
Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси тайинланди — у ҳақида нималар маълум?
Янгиликлар лентаси
0