Покистонда янги бош вазир сайланди

© AP Photo / AKIRA SUEMORIГосударственный деятель Пакистана Шехбаз Шариф.
Государственный деятель Пакистана Шехбаз Шариф. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2024
Oбуна бўлиш
Шаҳбоз Шариф Покистон бош вазири этиб сайланди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Покистон мусулмон лигаси партияси вакили Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири бўлди. Бу ҳақда Geo TV хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Шаҳбоз Шариф 201 овоз билан бош вазир этиб сайланди. Умар Аюб 92 овоз олди", — деди Миллий мажлис спикери Аяз Садик.

Парламент қуйи палатаси спикери шундан сўнг Шаҳбоз Шарифни бош вазир курсисига ўтиришга ва уни Вакиллар палатасида нутқ сўзлашга таклиф қилди.
Маълумот учун, 72 ёшли Шаҳбоз Шариф 2022 йилда Имрон Хон ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг парламент 2023 йил августида тарқатиб юборилгунга қадар 16 ой давомида Покистон коалицион ҳукуматини бошқариб, миллий сайловлар учун замин яратди. У аввалроқ Покистоннинг энг кўп аҳолиси бўлган Панжоб вилоятида бош вазир лавозимида ишлаган.
Покистон Миллий Ассамблеясига сайловлар 8 февраль куни бўлиб ўтди.
Сторонники партии Движение за справедливость с портретом Имрана Хана во время митинга. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2024
Атом бомбаси АҚШ аралашувидан ҳимоя қилмайди
Янгиликлар лентаси
0