Шавкат Мирзиёев аёлларни 8-март билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПраздничное мероприятие по случаю Международного женского дня.
Праздничное мероприятие по случаю Международного женского дня. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2024
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкентда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аёлларни 8-март байрами билан табриклади.
“Ассалому алайкум, ҳаётимиз қувончи, файзу фариштаси бўлган муҳтарама онахонлар, ҳурматли опа-сингиллар, дилбар қизларим! <…> Ўзларингиз каби гўзал байрамингиз муборак бўлсин! ”, - деб бошлади президент табрик сўзини.
Шундан сўнг президент аёллар давлат ва жамият ривожига қўшаётган улкан ҳиссаси ва бу борада сўнгги йилларда республикада амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистонда сўнгги 7 йилда давлат бошқаруви соҳасида аёллар улуши 27 фоиздан 35 фоизгача ошди, гендер тенглик бўйича Ўзбекистон дунёнинг энг тез ривожланаётган бешта мамлакати қаторига кирди, деди президент.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПраздничное мероприятие по случаю Международного женского дня.
Праздничное мероприятие по случаю Международного женского дня. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2024
Шундан сўнг давлат раҳбари аёллар учун олий таълим олиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун барча имкониятларига эга бўлиш муҳим эканини таъкидлади.
“Чунки аёлларнинг, хусусан, қиз боланинг ўқиб, олий маълумотли бўлиши, касб-ҳунар эгаллаши оила бахти, фарзандлар камоли учун, шу асосда бутун жамият равнақи учун хизмат қилади”, - деди президент.
Сўз якунида давлат раҳбари бола тарбиясига эътибор бериш, боғча ва мактабларга бориб фарзандлар ўқиши билан қизиқиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Муҳтарама опа-сингиллар!

Сиз, азизларни бугунги баҳор ва нафосат байрами билан яна бир бор табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-омонлик, файзу барака тилайман. Ҳар бирингизга ҳамиша оилангиз, фарзанду набираларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлиш насиб этсин! Катта раҳмат сизларга!, - деб табрик сўзини якунлади президент.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПраздничное мероприятие по случаю Международного женского дня.
Праздничное мероприятие по случаю Международного женского дня. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2024
Янгиликлар лентаси
0