Мирзиёев "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида" қарор имзолади

© Sputnik / Рамиз БахтияровУзбекистане Рамазан хайит в 2023 году отмечается 21 апреля
Узбекистане Рамазан хайит в 2023 году отмечается 21 апреля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2024
Oбуна бўлиш
2024 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 11 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида" қарор имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон халқи учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:
2024 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 11 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади;
мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор берилади;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилади;
мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси М.М.Камилов зиммасига юкланади.
Рамазон ойи қачон бошланиши расман эълон қилинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2024
Рамазон ойи қачон бошланиши расман эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0