Открытие информационного центра ЦИК РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайловлари 2024 йил 15 мартдан 17 мартгача бўлиб ўтади. Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилади.

Россия президенти сайлови юқори савияда ташкил этилган — Низамходжаев

© Пресс-служба ЦИК УзбекистанаДелегация РУз принимает участие в наблюдении за выборами президента России
Делегация РУз принимает участие в наблюдении за выборами президента России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон МСК раиси Низамходжаев сайловга тайёргарлик жараёни юқори савияда ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги делегация Россия Федерацияси президенти сайлови кузатувида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон МСК матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 14 март куни, Низамходжаев ва Россия МСК раиси Элла Памфиловa ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
© Пресс-служба ЦИК УзбекистанаДелегация РУз принимает участие в наблюдении за выборами президента России
Делегация РУз принимает участие в наблюдении за выборами президента России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2024
Делегация РУз принимает участие в наблюдении за выборами президента России
Учрашувда Памфиловa президент сайловига тайёргарлик ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Россия Федерацияси сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар, сайлов кампаниясининг бориши тўғрисида батафсил ахборот берди.
Қайд этилишича, президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида бир қатор МСКнинг норматив актлари қабул қилиниб, Россия фуқароларига сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш учун қуйидаги қўшимча имкониятлар яратилган:
овоз бериш кетма-кет уч кун (2024 йил 15, 16 ва 17 март кунлари) давомида амалга оширилади;
овоз бериш учун зарур бинолар мавжуд бўлмаган ва транспорт инфратузилмаси яхши ривожланмаган аҳоли яшаш пунктларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун сайёр овоз бериш марказлари ташкил қилинган;
29 та ҳудудларда анъанавий овоз бериш билан бир қаторда масофавий электрон овоз бериш имкониятлари яратилган.
Учрашув қатнашчиларига сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида ҳам ахборот берилди. Шу мақсадда, интернет ахборот-телекоммуникация тармоғидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида сайлов участкалари ва ҳудудий сайлов комиссиялари фаолияти видеотрансляцияга узатилади.
Хабарга кўра, Ўзбекистон МСК раиси Низамходжаев сайловга тайёргарлик жараёни юқори савияда ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг очиқлиги ва унинг халқаро кузатувчилар фаолиятига кўмаклашишга тайёрлиги, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш, овоз бериш хавфсизлиги ва комиссия аъзоларининг меҳнат шароити хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек “ИнформУИК” лойиҳаси доирасида сайловчиларнинг электорал маданиятини ошириш бўйича амалга оширилган ишларни ижобий баҳолади.
© Пресс-служба ЦИК УзбекистанаДелегация РУз принимает участие в наблюдении за выборами президента России
Делегация РУз принимает участие в наблюдении за выборами президента России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2024
Делегация РУз принимает участие в наблюдении за выборами президента России
Низамходжаев икки томонлама ҳамкорлик масалаларига тўхталиб, алоқалар жадал ривожланаётганлигини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон МСК ва Россия МСК ўртасида 2006 йилда имзоланган ҳамкорлик ва ҳуқуқий ахборот алмашинуви тўғрисидаги Протокол доирасида сайлов соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик билан бир қаторда фаол шерикчилик алоқалари ҳам йўлга қўйилганлиги, шунингдек Бутунжаҳон Сайлов Органлари Ассоциацияси, Осиё Сайлов Органлари Ассоциацияси ва МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув кенгаши каби халқаро ассоциациялардаги биргаликдаги фаолият тўғрисида ҳам айтиб ўтди.
© Пресс-служба ЦИК УзбекистанаДелегация РУз принимает участие в наблюдении за выборами президента России
Делегация РУз принимает участие в наблюдении за выборами президента России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2024
Делегация РУз принимает участие в наблюдении за выборами президента России
Делегация аъзолари Россия МСК ҳузуридаги Ахборот маркази билан ҳам бевосита танишди.
Досрочное голосование на выборах президента РФ началось в ДНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россияда президентлик сайловида овоз бериш бошланди
Янгиликлар лентаси
0