Открытие информационного центра ЦИК РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайловлари 2024 йил 15 мартдан 17 мартгача бўлиб ўтади. Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилади.

Россия президенти сайловида иштирок этганлар 40 фоиздан ошди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишВыборы президента России
Выборы президента России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2024
Oбуна бўлиш
Москва вақти билан соат 13:32 да сайловчиларнинг 40,05 фоизи иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Россия президенти сайловининг иккинчи кунида Москва вақти билан соат 13:32 да сайловчиларнинг 40,05 фоизи иштирок этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот марказида келтирилган маълумотларга асосланиб РИА Новости хабар берди.
2018 йилги сайловда овоз бериш бир кунда бўлиб ўтган. Ўшанда Москва вақти билан соат 10:00 га қадар сайловчиларнинг иштироки 16,55 фоизни, кундузи - 34,72, 17:00 да 51,9 фоизни ташкил этган. Сайловчиларнинг умумий иштироки эса 67 фоиздан ошган.
14 март куни Москва вақти билан соат 23:00 да Камчатка ва Чукоткада биринчи сайлов участкалари очилди. 15 март куни соат 9:00 да Россиянинг энг ғарбий минтақаси – Калининград вилоятида овоз бериш пунктлари очилди.
Деярли 2,6 миллион россиялик сайловда муддатидан олдин овоз берди.
Уч кун давомида сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20:00 гача ишлайди. Овоз бериш 17 март куни якунланади.
Президентлик учун тўрт номзод курашмоқда: Леонид Слуцкий, Николай Харитонов, Владислав Даванков ва Владимир Путин.
Янгиликлар лентаси
0