Ўзбекистон ва Ҳиндистон таълим соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи — режалаштирилган тадбирлар

Флаг Индии и Узбекистана
Флаг Индии и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2024
Oбуна бўлиш
Тил ўрганиш, бадиий ҳунармандчилик, йога, рақс, мусиқа ва театр каби турли йўналишларда виртуал дарслар ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон таълим ташкилотлари ҳамкорлик қилишга келишиб олди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси ва Ҳиндистоннинг Тагор номидаги халқаро мактаби ўртасида таълим ва илмий ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
“Ҳужжатда томонларнинг маданий ва маърифий соҳадаги саъй-ҳаракатларини янада бойитиш учун улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланди ва ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди”, — дейилади хабарда.
Томонлар 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчилар учун маданий-маърифий алмашинув дастурларини ривожлантириш жараёнига ўзаро кўмаклашишга тайёр эканлигини маълум қилишди.
Шу мақсадда ўқитувчи ва талабалар алмашинув дастурларини амалга ошириш ва қўшма таълим ташаббусларини кенгайтириш бўйича лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилади. Тил ўрганиш, бадиий ҳунармандчилик, йога, рақс, мусиқа ва театр каби турли йўналишларда виртуал дарслар ташкил этилади.
Шартномада томонлар ўртасидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга хизмат қиладиган ўзаро ташриф маърузалари, семинарлар, вебинарлар, илмий-амалий конференциялар ва симпозиумлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон вакиллари ҳамкорлик кўлами чегараланиб қолмаслиги, ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳар қандай янги лойиҳа ва ташаббуслар рағбатлантирилишини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0