Открытие информационного центра ЦИК РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайловлари 2024 йил 15 мартдан 17 мартгача бўлиб ўтади. Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилади.

Россия президенти сайловида овоз бериш даражаси 61 фоизга етди — МСК

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишВыборы президента России
Выборы президента России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2024
Oбуна бўлиш
Москва вақти билан соат 9:45 да Россияда президентлик сайловларида иштирок этганлик 61 фоизга етди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Россия президенти сайловининг учинчи кунида Москва вақти билан соат 9:45 га келиб, бутун мамлакат бўйича сайловчиларнинг 61,37 фоизи иштирок этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясига хабар берди.
“Айни пайтда сайлов участкаларида ва масофавий электрон овоз беришда жами сайловчиларнинг 61,37 фоизини ташкил этмоқда. 60,04% – сайлов участкаларида, 91,25% - масофавий электрон овоз беришда”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 2018 йилги сайловда овоз бериш жараёни бир кунда бўлиб ўтган. Унда Москва вақти билан соат 10:00 га келиб - 16,55 фоиз, соат 12:00 да - 34,72 фоиз, соат 17:00да эса 51,9 фоиз сайловчи иштирок этган. Бундан ташқари, участка комиссиялари баённомаларининг 99,83 фоизи кўриб чиқилиб, 67 фоиздан ошди.

"Россия Федерациясида президентлик сайловлари имкон қадар шаффоф ва тўғри ўтказилиши керак, шунда уларнинг ўтказилишига ҳеч кимда заррача шубҳа бўлмасин", — деди Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова.

Овоз бериш устидан жамоатчилик назорати бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Максим Григоревнинг сўзларига кўра, жамоатчилик кузатувининг 10 йиллик фаолияти давомида президентлик сайловларида мисли кўрилмаган фаоллик даражаси қайд этилди.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси соат 12:00 ҳолатига сайловдаги давоматни эълон қилди. Унга кўра, Тошкент ва Самарқадда Россиянинг 1180 фуқароси президент сайловида овоз буриб улгурди.
Федерация Кенгаши президентлик сайловини 2024 йил 17 мартга белгилади. Овоз бериш уч кун давомида – 15, 16 ва 17 март кунлари бўлиб ўтади.Ўз навбатида, қарийб 2,6 миллион россиялик муддатидан олдин овоз беришга муваффақ бўлди.
Давлат раҳбари лавозимига тўрт нафар номзод рўйхатга олинган: Леонид Слуцкий (ЛДПР), Николай Харитонов (КПРФ), Владислав Даванков (Новие люди) ва Владимир Путин (мустақил номзод).
По состоянию на 10:00 (по местному времени) в Ташкенте и Самарканде проголосовали 406 граждан Российской Федерации. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайлови: Ўзбекистонда қанча фуқаро овоз бергани маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0