Эрон компанияси Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилишда қатнашмоқчи

© ИА "Дунё"Иранская компания заинтересована в участии в восстановлении объектов культурного наследия в Узбекистане
Иранская компания заинтересована в участии в восстановлении объектов культурного наследия в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчиси Эронинг "Razigaran Arg-e Azadi Consulting Engineers Company" компанияси директори билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Эрон компанияси Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича лойиҳаларда қатнатиш таклифини билдирди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эронинг "Razigaran Arg-e Azadi Consulting Engineers Company" компанияси директори Алиризо Аниси билан учрашди.
Алиризо Аниси Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг энг етакчи мамлакатларидан бири сифатида билишини айтди. У ўзбек тадбиркорлари билан биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр.
"Шунингдек, Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича лойиҳаларда қатнатиш таклифини ҳам илгари сурди", — дейилади хабарда.
Томонлар мазкур йўналишда ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида фикр алмашишди.
Бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Эрон томони дипломатик миссия биносида ташкил этилган ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан безатилган ва Ўзбекистон урф-одатлари ва анъаналари акс этган бурчак билан танишди.
Ўзбекистон ва Эрон талаба қизлар учун алмашинув дастурларини ишлаб чиқишга келишиб олди
Самарқандда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Халқаро конгрес ўтказилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2024
Ўзбекистон Эронда сақланаётган ўзбек халқи тарихига доир ҳужжатларни ўрганади
Янгиликлар лентаси
0