Марказий банк МГИМОнинг Тошкент филиали билан меморандум имзолади

© Центральный банк республики УзбекистанМарказий банк МГИМОнинг Тошкент филиали билан меморандум имзолади
Марказий банк МГИМОнинг Тошкент филиали билан меморандум имзолади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2024
Oбуна бўлиш
Марказий банк ва МГИМОнинг Тошкент филиали вакиллари ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Марказий банк ва Москва давлат халқаро муносабатлар университетининг (МГИМО) Тошкент филиали ўртасида меморандум имзоланди.
Марказий банк раҳбарияти ва МГИМОнинг Тошкентдаги филиали вакиллари билан учрашув ўтказилди.
© Центральный банк республики УзбекистанМарказий банк МГИМОнинг Тошкент филиали билан меморандум имзолади
Подписан меморандум между Центральным банком Республики Узбекистан и Ташкентским филиалом университета МГИМО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2024
Марказий банк МГИМОнинг Тошкент филиали билан меморандум имзолади
“Мулоқот давомида томонлар истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасида фикр алмашдилар. Учрашув якунида англашув меморандуми имзоланди”, — дейилади хабарда.
Меморандумнинг асосий йўналишлари:
IT соҳасида ўзаро ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш;
Марказий банк томонидан институт талабалари учун семинарлар, конференциялар ва маҳорат дарслари ташкил этиш;
бизнес жараёнларни оптималлаштириш бўйича дастурий ва бошқа инновацион ечимларни ишлаб чиқишда амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган лаборатория ташкил этиш.
© Центральный банк республики УзбекистанМарказий банк МГИМОнинг Тошкент филиали билан меморандум имзолади
Подписан меморандум между Центральным банком Республики Узбекистан и Ташкентским филиалом университета МГИМО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2024
Марказий банк МГИМОнинг Тошкент филиали билан меморандум имзолади
Учрашув давомида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. МГИМОнинг Тошкент филиали директори таклиф этилган ташаббусларнинг муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирди.
Марказий банки раисининг ўринбосари ҳам яқин ҳамкорликка тайёрлигини билдириб, замонавий молия секторига инновацияларни жорий этиш ва инсон ресурсларини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0