Ўзбекистон ва Россия таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи

© Sputnik/Рамиз БахтияровВ Ташкенте открылась выставка российского образования.
В Ташкенте открылась выставка российского образования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия ўртасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов билан учрашди.
Учрашувда ўзаро муносабатларда тўпланган ижобий тажрибага асосланиб, Россия университетлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.
“Ўзбекистон–Россия таълим форуми ҳақида гапириларкан, бундай анжуманлар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Россиянинг энг йирик илмий марказларидан бири Курчатов институти миллий илмий маркази билан лойиҳаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди. Қўшма илмий лойиҳалар танловини ташкил қилиш ҳамда бу мақсадда янги ҳамкорлик ҳужжатини имзолаш юзасидан фикр алмашилди.
Путин таҳсил олган университет: Санкт-Петербург давлат университетининг Тошкентдаги филиали ҳақида
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2024
Путин таҳсил олган университетнинг Тошкент филиалига қандай ўқишга кириш мумкин?
Янгиликлар лентаси
0