Открытие информационного центра ЦИК РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайловлари 2024 йил 15 мартдан 17 мартгача бўлиб ўтади. Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилади.

Россия президенти сайловининг расмий натижаларини эълон қилинди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЦИК подвел официальные итоги выборов президента РФ
ЦИК подвел официальные итоги выборов президента РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2024
Oбуна бўлиш
Сайловда 77,49% сайловчи овоз берди. Бу Россия янги тарихида энг юыори кщрсатгич, деди МСК раиси.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова 2024 йилнинг 15-17 март кунлари бўлиб ўтган президент сайловининг расмий натижаларини эълон қилди.
1.
Владимир Путин 87,28% овоз (76 277 708 киши);
2.
Николай Харитонов 4,31% (3 768 470);
3.
Владислав Даванков 3,85% (3 362 484);
4.
Леонид Слуцкий 3,20% (2 797 629).

"Якуний ҳисоб китобларга кўра, Россия президент сайловида сайловчиларнинг 77,49 фоизи қатнашди. Сайловда мутлақ ҳисобда 87 миллион 576 минг 75 нафар сайловчи иштирок этди", - дейилади хабарда.

"Россиянинг замонавий тарихида бундай кўрсаткичлар ҳеч қачон бўлмаган", деб таъкидлади Памфилова.
Хорижда президент сайловида 388 791 сайловчи овоз берди.
МСК раҳбари комиссияга кўриб чиқилиши керак бўлган бирорта ҳам шикоят келиб тушмаганини таъкидлади. Сайлов натижаларига кўра, мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳақида 14 мингдан ортиқ шикоят келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти хориждан шаблонлардир. Мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги 459 та мурожаат ҳақиқат бўлиб чиқди.
Бундан ташқари, бутун Россия бўйлаб овоз бериш жараёнида сайлов бюллетенларига оммавий зарар етказилган 41 та ҳолат қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0