Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПоздравление Шавката Мирзиёева с праздником Навруз
Поздравление Шавката Мирзиёева с праздником Навруз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2024
Oбуна бўлиш
Байрам табригида давлат раҳбари ўзбекистонликларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаравонлик тилади.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев "Хумо-арена"да бўлиб ўтаётган байрами тантанасида Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади.
"Қадрли дўстлар!
Дунёдаги вазият тобора мураккаб ва таҳликали тус олаётган ҳозирги кунда Наврўз Ер юзида турли халқлар ва миллатлар ўртасида тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдек эзгу мақсадга хизмат қилмоқда.<...>
Бу йилги Наврўз байрами фазилатли Рамазон ойида бўлиб ўтаётгани унинг файзу тароватини янада зиёда қилмоқда.
Ушбу муборак айёмда мамлакатимиз мўмин-мусулмонларини, бутун ислом умматини яна бир бор қутлаб, уларнинг чин дилдан қилаётган дуолари ижобат бўлишини Парвардигори оламдан сўраймиз.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПоздравление Шавката Мирзиёева с праздником Навруз
Поздравление Шавката Мирзиёева с праздником Навруз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2024
Поздравление Шавката Мирзиёева с праздником Навруз
Азиз ва муҳтарам ватандошларим!
Мана шу баҳорий лаҳзаларда барчамиз улуғ аждодларимизнинг тилакларига қўшилиб, илоҳим, ҳар кунимиз Наврўздек гўзал, Наврўздек файзли ва мазмунли бўлсин, деб ният қиламиз.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги ютуқ ва зафарлар, оилавий бахт ва фаровонлик тилайман. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин! Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!", - деб сўзини якунлади Шавкат Мирзиёев.
Тадбирда Ўзбекистонда яшаётган турли миллатларнинг миллий уюшмалар вакиллари, дипломатик корпус вакиллари таклиф қилинди. Президент табрик сўзидан сўнг байрам тадбири тантанали концерт билан давом этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПоздравление Шавката Мирзиёева с праздником Навруз
Поздравление Шавката Мирзиёева с праздником Навруз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2024
Поздравление Шавката Мирзиёева с праздником Навруз
Янгиликлар лентаси
0