Йил бошидан Ўзбекистон экспортида етакчилик қилаётган соҳалар эълон қилинди

© Unsplash / AnirudhТоварный поезд
Товарный поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2024
Oбуна бўлиш
Энг сезиларли ўсиш — ахборот хизматлари, минерал ўғитлар ва транспорт соҳасида. Мутлақ кўрсаткичлар бўйича эса етакчи — тўқимачилик соҳаси.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида экспорт ҳажми 2,3 млрд долларни ташкил қилди, деб хабар қилди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева.
Бу ўтган йилги кўрсатгичга нисбатан 15 % кўп. Экспортнинг сезиларни ўсиш даражаси қуйидаги соҳаларда кузатилди:
Тўқимачилик +3% ($ 519 млн.)
Туризм +11%($280 млн.)
Транспорт +37% ($ 228 млн.)
Мева-сабзавотлар +29% ($150 млн.),
Ахборот хизматлари +55% ($49,6 млн.)
Минерал ўғитлар +49% ($29,8 млн.)
Шу билан бирга Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан экспортчиларни қўллаб-қувватлаш давом этаётгани ҳам алоҳида айтиб ўтилди. Хусусан, 38 та корхонанинг 166,8 млрд сўм кредит олиш бўйича мурожаатлари тижорат банклари томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Шунингдек, карантин ва стандартлаштириш билан боғлиқ 26 та муаммодан 13 таси ҳал этилди ва 10 таси ўрганиб чиқилмоқда, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0