Белгородда 4 та шифохона, 5 та кўп қаватли уй шикастланди

© Sputnik / Таисия Лисковец / Медиабанкка ўтишПоследствия обстрела в Белгороде
Последствия обстрела в Белгороде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2024
Oбуна бўлиш
Украина қуролли кучлари ҳужумидан кейин Белгородда 30 дан ортиқ хонадон ва 4 та соғлиқни сақлаш муассасаси зарар кўрди.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Украина Қуролли кучлари бугун тонг 7.30 да Белгород шаҳрининг тинч аҳоли яшайдиган ҳудудига ракета зарбаси берди.

"Ҳужум натижасида бир аёл вафот этган, бешта кўп қаватли уйлардаги 31 та хонадон, хусусий уй ва тўртта соғлиқни сақлаш муассасаси зарар кўрди. 12 та машина зарар кўрди, улардан тўрттаси бутунлай ёниб кетди", - деди губернатор Вячеслав Гладков.

Жума куни эрта тонгдан Белгород шаҳри ва вилоятида ракета ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, соат 7.30 да Белгород осмонида ҳаво мудофаа кучлари томонидан "Vampire" тизимининг (Чехия) 8 та реактив снарядлари уриб туширилган.
Маълумот учун, сўнгги ҳафта давомида Украина Қуролли кучлари Россиянинг ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаётган чегарадош ҳудудлари Белгород ва Курск вилоятларининг тинч аҳолисига мунтазам ракета ҳужумлари уюштирмоқда ҳамда чегарани ёриб ўтиш мақсадида диверсион разведка гуруҳларини юбормоқда.

Хусусан, 21 март куни Белгород вилоятида "Vampire" тизимининг 10 та реактив снарядлари уриб туширилган эди.
Боевая работа РСЗО Град на Запорожском направлении. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Белгород осмонида ўнта ракета уриб туширилди
Янгиликлар лентаси
0