Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина электр тармоғи ўз тарихида энг йирик ҳужумга учради

© СоцсетиРоссия Украинанинг энерегтика объектларига зарба берди
Россия Украинанинг энерегтика объектларига зарба берди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2024
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари Украинанинг бир неча вилоятларидаги энерегетика объектларига зарба берди.
ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Украина энергетика тизими ўз тарихида энг кучли ҳужумга учради, деди "Укрэнерго" компанияси раҳбари Вадим Кудрицкий миллий ТВ эфирида.

“Украина энергетика тизимига эрталаб уюштирилган ҳужум барча даврларнинг энг каттаси бўлиб, у турли хил қуроллар ёрдамида амалга оширилди. Ҳужум Украинанинг турли вилоятларида жойлашган, ИЭС ва ГЭСларига, шунингдек, "Укрэнерго" томонидан бошқариладиган асосий кучлантириш станцияларида амалга оширилган”, - деди Кудрицкий.

"Энг катта зарар Харков шаҳрига етказилган", — деб қўшимча қилди Кудрицкий. Харковда танк заводи ва иккита иссиқлик электр станциясига зарба берилган. Шаҳар электр таъминотисиз қолган.
Унинг таъкидлашича, зарбалар нишонлари ишлаб чиқариш объектлари, юқори вольтли подстанциялар ва тарқатувчи операторларнинг подстанциялари бўлган.

"Турли ҳудудларда, асосан, Днепрнинг чап қирғоғида энергия таъминоти бўйича чекловлар мавжуд. Днепр ГЭС шикастланган, лекин тўғон бузилиши хавфи йўқ", - дея қўшимча қилди Укрэнерго раҳбари.

© СоцсетиРоссия Украинанинг энерегтика объектларига зарба берди
Удары ВКС России по энергетическим объектам Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2024
Россия Украинанинг энерегтика объектларига зарба берди
Ўтган тунда ва бугун эрталаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш бутун Украина бўйлаб эълон қилинди. Портлашлар Ивано-Франковск, Хмелницкий, Винница, Лвьов вилоятлари, Киев, Харков, Кривой Рог ва Сумида содир бўлди.
Оммавий ахборот воситалари Одесса, Кривой Рог, Кировоград, Хмелницкий, Днепропетровск, Суми, Днепропетровск ва Полтава вилоятларида электр таъминотидаги узилишлар бўлаётгани ҳақида ёзмоқда. Украина темир йўллари Харков вилоятида поездлар ҳаракатида узилишлар бўлгани, улар вақтинча тепловозларга ўтаётгани ҳақида хабар берди.
© RIA NovostiРоссия Украинанинг энерегтика объектларига зарба берди
Удары по энергетическим объектам Украины  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2024
Россия Украинанинг энерегтика объектларига зарба берди
Россия ҳарбийлари Украина инфратузилмасига зарба бермоқда: энергетика объектлари, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа тизимларига. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков Россия армияси Украина Қуролли кучлари билан жангларда турар-жой бинолари ёки ижтимоий объектларга зарба бермаслигини таъкидлади.
Маълумот учун, сўнгги ҳафта давомида Украина Қуролли кучлари Россиянинг ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаётган чегарадош ҳудудлари Белгород ва Курск вилоятларининг тинч аҳолисига мунтазам ракета ҳужумлари уюштирмоқда ҳамда чегарани ёриб ўтиш мақсадида диверсион разведка гуруҳларини юбормоқда.

Хусусан, 21 март куни Белгород вилоятида "Vampire" тизимининг 10 та реактив снарядлари уриб туширилган эди.

Ушбу муносабат билан Россия ҳукумати хавфли ҳудулардан 9 минг нафар болаларни эвакуация қилишга қарор қилди.
© СоцсетиРоссия Украинанинг энерегтика объектларига зарба берди
Удары ВКС России по энергетическим объектам Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2024
Россия Украинанинг энерегтика объектларига зарба берди
Янгиликлар лентаси
0