Россияда “Крокус”даги терактда ҳалок бўлганлар учун мотам куни бошланди

© РИА НовостиВ России 24 марта объявлен днем траура
В России 24 марта объявлен днем траура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2024
Oбуна бўлиш
Россияда “Крокус” теракти оқибатида ҳалок бўлганлар учун бутун мамлакат бўйлаб умуммиллий мотам эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Якшанба куни Россияда Москва яқинидаги “Крокус Сити холл”даги терактда ҳалок бўлганлар учун умуммиллий мотам куни бошланди - бу мамлакатнинг замонавий тарихида ўттизинчи мотам куни ҳисобланади, дея хабар берди РИА Новости.
24 мартни мотам куни деб эълон қилиш қарорини бир кун аввал Россия президенти Владимир Путин махсус мурожаатида россияликларга эълон қилган эди.
Владимир Путин “Крокус”даги терактдан кейин россияликларга мурожаат қилди
У Москва вилоятида содир бўлган воқеани қонли, ваҳший террорчилик ҳаракати деб атади ва жиноятчилар, ташкилотчилар ва буюртмачилар адолатли ва муқаррар жазога тортилишига ваъда берди.
Россияда Мотам кунини эълон қилиш ҳуқуқига фақат президент эга. Шу куни давлат байроқлари туширилади ва маданият муассасаларига кўнгилочар тадбирларни бекор қилиш тавсия этилади. Телеканаллар реклама ва кўнгилочар дастурлардан воз кечмоқда.
В посольство РФ в РУз несут цветы в связи терактом в Крокус Сити Холл - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси теракт муносабати билан баёнот берди
Янгиликлар лентаси
0