Машҳур платформалар учун видео контент: Тошкентда SputnikPRO маҳорат дарси бўлиб ўтади

© SputnikВ УзГУМЯ в Ташкенте пройдет SputnikPRO
В УзГУМЯ в Ташкенте пройдет SputnikPRO
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Sputnik МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларидаги мультимедиа марказлари дирекцияси ҳамда “Россия сегодня” медиа гуруҳининг видео ишлаб чиқариш бўйича мутахассиси Тошкентдаги “SputnikPRO”да сўзга чиқади.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Тошкентда SputnikPRO бўлиб ўтади. Спикер сифатида “Россия сегодня” медиа гуруҳи, Sputnik МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларидаги мультимедиа марказлари дирекциясининг видео ишлаб чиқариш бўйича мутахассиси Дмитрий Буданцев таклиф этилган.
У видео яратиш "асослари" ва видеонинг бир шаклини бошқасига қандай айлантириш, қайси "асосий" контентда кўришлар сонини кўпайтиришга ёрдам бериши, YouTube, TikTok ва Telegram учун видеолар ўртасидаги фарқ ҳақида сўз юритади.
SputnikPRO 27 март куни соат 10:00 да Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факултети биноси, 127-хонада бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент ш. Лутфий кўчаси, 8-уй.
Янгиликлар лентаси
0