Чиқиндилар билан ишлашда янги тизим яратилади — Шавкат Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2024
Oбуна бўлиш
Вилоятларда чиқинди полигонлари эко саноат зонасига айлантирилади, Тошкентда аҳоли чиқиндини саралаши рағбатлантирилади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистонда "Яшил макон" яратиш ва чиқиндилар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилади. Бу ҳақиди президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда маълум қилинди.

Вилоятларга чиқинди полигонлари камаяди

Мавжуд 194 та чиқинди полигонидан ресурсини ўтаб бўлганлари ёпилади. Ҳар бир вилоятда 3-4 тадан чиқинди полигони махсус эко-саноат зонасига айлантирилади ҳамда уларда қайта ишлаш ва ёқиш лойиҳалари амалга оширилади.
Қолган полигонлар чиқиндини вақтинча тўплаб эко-саноат зонасини кафолатланган чиқинди массаси билан таъминлашга хизмат қилади. Мутасаддиларга инвестор топиб, ўз ҳудудида камида биттадан чиқиндини ёқиш заводи қуриш топширилди.
Ҳар бир вилоятдаги 2 тадан туманда 1 майдан бошлаб, тажриба тарзида ободонлаштириш бошқармалари вазифалари хусусий шериклик асосида чиқинди корхоналарига ўтказилади.
Хусусий корхоналар ўз ҳудудида дарахт ва гуллар экиш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш ва чиқиндиларни олиб кетиш билан шуғулланади.
Ушбу тажриба ўзини оқласа, 2025 йилдан барча туман ва шаҳарларда йўлга қўйилади.

Тошкентда алоҳида тажриба ўтказилади

Пойтахт туманларидаги ободонлаштириш бошқармаларининг кўчаларни тозалаш, кўкаламзорлаштириш, йўлларга хизмат кўрсатиш вазифалари 15 апрелдан аукцион орқали хусусий шерикларга берилади.
Чиқиндиларни олиб кетиш хизматида тўлов интизомини тартибга солиш учун, “маҳалла еттилиги”га аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади.
Кўп қаватли уйларда аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда ташлашга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади.
Тадбиркорлар эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.
Ушбу тизим биринчи босқичда Тошкент, Андижон, Бухоро, Термиз, Ангрен шаҳарлари ва Тошкент туманида йўлга қўйилиши белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0