Ўзбекистонда лицензия асосида қанча техника ишламоқда — инфографика

Oбуна бўлиш
Республикада лицензияланган транспорт воситалари 229 917 тани ташкил этмоқда. “Damas” лицензияси бор енгил автомобилларнинг катта қисми ҳисобланади.
Транспорт назорати инспекцияси томонидан берилган маълумотга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатида республикада автомобиль транспорти соҳасида фаолият кўрсатаётган жами 3 970 та корхоналар (МЧЖ)лар мавжуд бўлиб, уларда лицензияланган транспорт воситалари 229 917 тани ташкил этмоқда.
автобуслар 7 779 та;
микроавтобуслар 3 579 та;
енгил автомобиллар 195 346 та (дамас 30 541);
юк автомобиллари 23 213 та.
Бундан ташқари, енгил автомобилда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 128 526 тага тенг.
Республика бўйича ташувчилар томонидан 2 426 та мунтазам йўналишда хизмат кўрсатиб келинмоқда. Жумладан улардан 546 таси шаҳар йўналишлари, 1652 та шаҳар атрофи ҳамда 228 таси шаҳарлараро йўналишларидир.
Янгиликлар лентаси
0