Минтақавий ИЛ-114-300 парвозини бошламоқда

© Пресс-служба ОАК / Медиабанкка ўтишОАК возобновила программу летных испытаний самолета Ил-114-300
ОАК возобновила программу летных испытаний самолета Ил-114-300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2024
Oбуна бўлиш
1990 йилар бошида Тошкентда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган Ил-114 самолёти, янгиланган ҳолда Россияда серияли ишлаб чиқариш арафасида.
Фуқаро авиация саноатининг тикланиши — Россиянинг технологик суверенитетини тасдиқлайди. Ҳаво транспорти соҳасини ривожлантириш давлат дастури доирасида турли мақсад, диапазон ва юк кўтариш қобилиятига эга бўлган, янги юқори технологияли самолётлар – узоқ масофали гигант Ил-96-400дан тортиб, парвоз синовларидан муваффақиятли ўтаётган ихчам минтақавий Ил-114-300 гача бўлган самолётлар яратилмоқда.
31 март куни Москва вилоятида Ил-114-300 иккинчи прототипи самолётининг биринчи синов парвози бўлиб ўтди. 900 метргача баландликда, 230 км/соатгача тезликда самолётнинг барқаролиги ва бошқарилиши, Россияда ишлаб чиқарилган тизим ва ускуналарнинг ишлаш ишончлилиги синовдан ўтказилди.
Парвозлар бошланишидан олдин самолёт ерда бир қатор синовларидан ўтди. Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Ил-114-300 ни яратиш самарадорлигини қайд этган эди.

Ил-114-300 минтақавий самолёти Ил-114 турбовинтли самолётининг чуқур модернизация қилинган версиясидир. Самолёт 68 тагача йўловчини (экипаж - 2 киши) ёки 2000 кмгача бўлган масофага 6,5 ​​тонна юкни ташиш учун мўлжалланган.

Янги самолёт "Ил" ОАЖ томонидан оғир иқлим шароити, Россиянинг (шу жумладан Арктика) чекка ҳудудлардаги асфальтланмаган аэродромларда автоном ишлашни ҳисобга олган ҳолдада яратилган.
Самолёт юқори парвоз кўрсаткичлари, янги рақамли парвоз ва навигация тизими, қурилишда композит материалларнинг кенг қўлланилиши билан ажралиб туради. Унинг турбовинтли двигатели ТВ7-117СТ-01 - кучли, ишончли, техник хизмат кўрсатиш осон двигател ҳисобаланади. У Санкт-Петербургдаги “ОДК-Климов” корхонасида ишлаб чиқилган. Ўзининг техник хусусиятлари бўйича хорижий аналоглардан устундир.
Ил-114-300 маҳаллий йўналишларда Ан-24 "фахрийлари" учун муносиб ўринбосар бўлади.
Шунингдек, янги Ил-114-300 универсал платформа бўлиб, унда самолётларнинг турли хил модификацияларини яратиш мумкин: транспорт, юк-йўловчи, тез ёрдам, махсус мақсадлар учун (қутб, патруль, разведка).
Россияда ишлаб чиқарилган замонавий минтақавий самолётлар миллий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал қилиш учун зарурдир. Ҳаво транспорти саноатини 2030 йилгача ривожлантириш бўйича 770 миллиард рублдан ортиқ давлат дастури Россия авиалайнерларининг улушини 33 фоиздан 81 фоизгача оширишга, минтақалараро ҳаво қатнови интенсивлигини бир ярим баробарга оширишга қаратилган. Режалар фуқаро авиацияси учун 1036 та самолёт, шу жумладан 100 га яқин Ил-114-300 самолётларини етказиб беришни назарда тутади. Бу ҳали Россия Мудофаа вазирлиги ва бошқа давлат мижозларининг муҳим эҳтиёжларини ҳисобга олмаган ҳолда.

Юқори технологиялар кучи

Ил-114-300 нинг тузилиш схемаси — паст қанотли эркин ҳаракатланувчи монопландир. Самолётнинг узунлиги – 26,9 м, қанотлари кенглиги – 29,8 м, баландлиги – 9 м. Парраклари 3,6 м бўлган паст шовқинли олти қанотли иккита турбовинтли двигательлар қанотда жойлашган. Диаметри 2,86 м бўлган фюзелаж тўртта йўловчи ўриндиғини деярли ярим метр кенгликдаги марказий йўлак билан бир қаторга жойлаштириш имконини беради.
Ил-114-300 нинг максимал учиш оғирлиги 23,5 тоннани ташкил қилади. Максимал ёнилғи сиғими (8780 л) ва 1300 кг юк билан парвоз масофаси – 5000 км. Янги самолёт "Раменское конструкторлик бюроси" ОАЖ томонидан ишлаб чиқилган ЦПНК-114М2 такомиллаштирилган авионика комплекси билан жиҳозланади.
Ил-114-300 самолётларини ишлаб чиқариш Бирлашган авиация корпорацияси корхоналари ўртасида ҳамкорликда амалга оширилади: "Ил" ОАЖ - Авиастар (Ульяновск) ва ВАСО (Воронеж), НАЗ "Сокол" (Нижний Новгород) филиаллари негизида. Самолётнинг якуний йиғилиши Россиянинг "МиГ" авиация корпорациясининг Москва вилоятидаги корхонасида жойлашган.
Юқори технологияли (импорт ўрнини босувчи) минтақавий ИЛ-114-300 Россияни жаҳон самолётсозлик саноатининг юқори лигасига қайтаради. Маҳаллий авиакомпаниялар учун фуқаролик самолётларини серийали ишлаб чиқаришнинг тикланиши ва ўсиши Россия Федерациясига хорижий ишлаб чиқарувчиларни ички бозордан бутунлай чиқариб ташлаш имконини беради ва Федерациянинг таъсис субъектларида иқтисодиёт ва туризмни ривожлантиришга кучли туртки беради.
Россия авиакомпаниялари янги Ил-114-300 самолётларига фаол буюртма беришмоқда. Рақобатбардош самолёт, албатта, яқин ва узоқ хориж мамлакатларида талабга эга бўлади. Эслатиб ўтамиз, Ил-114 аввалроқ Тошкентда ишлаб чиқарилган.
АҚШ, ўз навбатида, Россия фуқаролик самолётлари саноатининг тикланишидан ва Россия Қуролли курчларида Ил-114-300 ҳарбий-денгиз флоти патруль самолёти сифатида фойдаланиш, электрон разведка ёки назорат қилиш имкониятидан хавотирда. Америкалик таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Россиянинг сўнгги "Касатка" қидирув ва нишонга олиш тизимининг Ил-114-300 базасидаги ракета ва мина қуроллари билан интеграцияси сув усти ва сув ости нишонларини самарали аниқлаш ва зарба бериш имконини беради. Арктикадаги Россия манфаатларини ҳимоя қилиш учун.
Ил-114-300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2024
Ил-114-300
Янгиликлар лентаси
0