ЛУКОЙЛ билан фуқароларни ишга жойлаштириш ҳақида келишиб олинди

© Министерство Труда Респ. УзбекистанМинТруда Респ. Узбекистан и компания ЛУКОЙЛ подписали договор об организованном наборе граждан
МинТруда Респ. Узбекистан и компания ЛУКОЙЛ подписали договор об организованном наборе граждан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2024
Oбуна бўлиш
Россияда меҳнат қилаётган фуқароларга тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий масалаларда кўмак беришга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. "ЛУКОЙЛ" билан ҳамкорликда мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш борасида келишиб олинди, деб хабар қилди Бандлик вазирлиги.
"Бугун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Россия Федерацияси ҳудудидаги "ЛУКОЙЛ" гуруҳи ташкилотларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилиш тўғрисида йўл харитаси ва битим имзоланди", - дейилади хабарда.
Ҳужжатлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда "ЛУКОЙЛ" вакиллари томонидан имзоланди.
Россияда ишлаш учун номзодлар малакаси, иш тажрибаси ва рус тилини билиши, тиббий ва меҳнат фаолиятига қўйиладиган бошқа талаблар инобатга олинган ҳолда танланади.
Касбий кўникмаларни мустаҳкам эгаллаган фуқаролар хавфсиз ва ташкиллаштирилган тартибда Россия Федерациясига юборилади. Россияда меҳнат қилаётган фуқароларга тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий масалаларда кўмак беришга келишиб олинди.

"ЛУКОЙЛ" ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мутахассисларни юбориш бўйича ўз фаолиятни мувофиқлаштиради.
Янгиликлар лентаси
0