Дўст мамлакатлар учун қора олтин: Россия нефть экспорти қандай ўзгарди

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишЦистерны для нефтепродуктов
Цистерны для нефтепродуктов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2024
Oбуна бўлиш
Ғарб киритган сон-саноқсиз санкцияларга қарамасдан Россия нефть экспорти янги рекордлар қайд этмоқда. "Қора олтин" Ғарб давлатлари ўрнига дўстона давлатгарга йўналтирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. 2022 йилдан Ғарб томонидан Россия нефтига қарши санкциялар жорий қила бошлади, бироқ Россия нефть экспорти нафақат Ғарб хоҳлаганидек "қулаб тушмади", балки янги рекорд натижаларни ҳам қайд этмоқда.
Россия санкциялар туфайли "йўқотилган" барча нефть экспортини дўстона мамлакатларга йўналтирди, деди Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Александр Новак. Дўст мамлакатларга нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш 2023 йилда 86 ва 84 фоизга ошди – 2021 йилда бу кўрсаткичлар 40 ва 30 фоизни ташкил этди.
2023 йилда Россия бюджетининг нефть ва газ даромадлари 8,82 триллион рублни ташкил этди, бу режалаштирилган даражадан 822 миллиардга кўпдир. Бу йил Молия вазирлиги ўсишни яна 30 фоизга, 11,5 триллион рублгача кутмоқда.

️Санкциялар иш бермади

Ғарб томонидан қўйилган чекловларга қарамай, Россия Федерацияси 2023 йилда нефть экспортини оширди - 2021 йилга нисбатан Россия қора олтинини етказиб бериш 231 миллион тоннадан 234,3 миллион тоннагача ошди. Россия ўзи учун янги бозорларни очмоқда - Россия Федерациясидан экспорт қилинадиган нефтнинг 80% дан ортиғи Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларига тўғри келади.
Работа нефтяных станков - качалок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2024
Россия нефть бозорларидаги вазиятга мослашди — эксперт
Янгиликлар лентаси
0