"КазанФорум 2024"да 80дан ортиқ давлат иштирок этади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГорода России. Казань
Города России. Казань - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2024
Oбуна бўлиш
“Россия – Ислом олами: КазанФорум” халқаро иқтисодий форуми 2009 йилдан буён Татаристон пойтахтида ўтказиб келинмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Қозон шаҳрида 14—19 май кунлари бўлиб ўтадиган "КазанФорум" халқаро иқтисодий форумида 80 тадан ортиқ давлат ўз иштирокини тасдиқлади, дея хабар беради ташкилий қўмита.

“14-19 май кунлари Татаристон пойтахтида бўлиб ўтадиган "КазанФорум"да иштирок этишни дунёнинг 80 тадан ортиқ давлати, жумладан, БАА, Баҳрайн Қироллиги, Малайзия, Туркия Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Ливия, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилотига кирувчи бошқа давлатлар вакиллари тасдиқлади”, - дейилади хабарда.

Татаристон раҳбари Рустам Минниханов форумда нафақат хорижлик меҳмонлар, балки Россиянинг турли минтақаларидан ҳам иштирокчилар келиши кутилаётганини таъкидлади.

"Ҳозирги кунга қадар 80 тадан ортиқ давлат ариза топширган. Бу эса самарали халқаро алоқаларни йўлга қўйиш мумкин бўлган майдон сифатида Қозонга қизиқиш юқори эканлигини англатади", - деди у.

"КазанФорум" доирасида Россия ва Саудия Арабистони, Малайзия, Кувайт, Фаластин, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияларининг мажлислари ўтказилиши режалаштирилган.
Россия ва ИҲТ давлатларининг “Россия – Ислом олами: КазанФорум” халқаро иқтисодий форуми 2009 йилдан буён Татаристон пойтахтида ўтказиб келинмоқда ва Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун платформа ҳисобланади.
Россия Федерацияси президентининг фармони билан форум 2023 йилда федерал мақомга эга бўлди. Форум ташкилий қўмитасига Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Марат Хуснуллин бошчилик қилади.
Қозон Кремлидаги Кул Шариф масжиди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Бугун Қозонда Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида форум бошланади — тадбирлар жадвали
Янгиликлар лентаси
0