Бугун Ўзбекистонда ҳаво иссиқ бўлади

© Sputnik/Abdubakir Yunusovгостиница LOTTE City Hotel (бывшая гостиница "Ташкент")
гостиница LOTTE City Hotel  (бывшая гостиница Ташкент) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади. Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Бугун ,11 апрель куни, Ўзбекистонда ҳаво иссиқ бўлади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Ўзбекистонда ҳарорат +22-27° даража бўлади. Республика жанубида +32° гача чиқиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, фақат шимолда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкентда ҳаво ҳарорати +24-26° бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади.
Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +13-18° бўлади.
Янгиликлар лентаси
0