Хитойда ўтказилган форумда Хоразмнинг турли соҳалардаги имкониятлари намойиш этилди

© Управление мусульман УзбекистанаСамые крупные мечети Узбекистана Охун бобо (Хорезм)
Самые крупные мечети Узбекистана Охун бобо (Хорезм) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Хитой бизнес вакиллари ўртасида B2B ва G2B шаклида музокаралар ўтказилди.
ТОШКEНТ, 13 апр – Sputnik. Хитойда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Хитойнинг хорижда саноатни ривожлантириш уюшмаси билан биргаликда "Ўзбекистон – Хитой: савдо-иқтисодий, сармоявий ва туризм форуми" ташкил этилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.
Форум Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Илзат Касимов бошчилигидаги делегациянинг Пекинга амалий сафари давомида ташкил этилди.
Форум иштирокчилари Хоразм вилоятида турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар жараёни билан танишдилар. Вилоятнинг савдо-иқтисодий жиҳатдан жозибадорлиги, туризм салоҳияти ҳамда хорижий сармоядорлар учун яратилаётган қулай шарт-шароит ва афзалликлар юзасидан батафсил тақдимот ўтказилди. Янги сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.
Хитой компаниялари Хоразмда ташкил этилган эркин иқтисодий ва саноат зоналарида яратилган имкониятлардан кенг фойдаланишга ҳамда ҳамкорликда янги сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга чақирилди.
Тадбирда сўзга чиққан Хитойнинг хорижда саноатни ривожлантириш уюшмаси бош котиби Цзянь Юн икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб бораётганини таъкидлаб, ушбу мамлакат компанияларининг Ўзбекистон бозорида фаолият олиб боришга қизиқиши катта эканини билдирди. Ўз навбатида, Хитой ишбилармон доира вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга Хоразм вилояти масъулларидан батафсил жавоб олишди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон ва Хитой бизнес вакиллари ўртасида B2B ва G2B шаклида музокаралар ўтказилди.
Форум давомида ўтказилган тор доирадаги учрашувларда турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0