Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради?

© Министерство культурыДелегация Министерства культуры Катара прибыла в Узбекистан
Делегация Министерства культуры Катара прибыла в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Қатар Маданият вазирлиги масъуллари, шунингдек бир гуруҳ қатарлик ўқувчилар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКEНТ, 14 апр – Sputnik. Кеча, 13 апрель куни Ўзбекистон амалий санъат музейида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Қатар Маданият вазирлиги масъуллари, шунингдек бир гуруҳ қатарлик ўқувчилар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
© Министерство культурыДелегация Министерства культуры Катара прибыла в Узбекистан
Делегация Министерства культуры Катара прибыла в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2024
Делегация Министерства культуры Катара прибыла в Узбекистан
Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги маданий ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди.
“Бундай амалиёт маданият вазири лавозими фаолиятимда биринчи маротаба бўлаяпти, яъни Қатардан болалар ташриф буюришди Ўзбекистонга. Энг аввало, Қатар Давлатининг Ўзбекистонга бўлган муносабати бу. Биз ўзимиз яхши кўрган, ўзимиз қадрли деб ҳурмат қилган халққа фарзандларимизни ишониб топширишимиз мумкин. Бугун ана шундай воқеани гувоҳи бўлаяпмиз”, - деди Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков.
© Министерство культурыДелегация Министерства культуры Катара прибыла в Узбекистан
Делегация Министерства культуры Катара прибыла в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2024
Делегация Министерства культуры Катара прибыла в Узбекистан
Қатар Маданият вазирлигининг бир гуруҳ масъуллари ҳамда қатарлик ўқувчиларнинг Ўзбекистондаги тарихий-маданий мерос объектларига ташрифи 19 апрелга қадар давом этади.
Қатар делегациясининг Тошкент шаҳрининг Ҳазрати Имом мажмуаси, Бароқхон мадрасаси, Хўжа Аҳрор валий масжиди, Кўкалдош мадрасаси, Чорсу бозори, “Темурийлар тарихи” давлат музейи, Ўзбекистон амалий санъат музейи, Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуаси, Тошкент телеминораси, Тошкент ҳайвонот боғи, “Tashkent city mall” савдо маркази, “Маgic city” кўнгилочар маркази, “Миллий боғ” ҳамда Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор нуқталарига бориши режалаштирилган.
© Министерство культурыДелегация Министерства культуры Катара прибыла в Узбекистан
Делегация Министерства культуры Катара прибыла в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2024
Делегация Министерства культуры Катара прибыла в Узбекистан
Ўзбекистон президентнинг 2023 йилнинг 1−2 октябрь кунлари Қатарга давлат ташрифи доирасида Қатар билан маданият, туризм, санъат ва ҳунармандчилик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилган эди. Шунга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорлик меморандум”и имзоланган.
Церемония подписания двусторонних документов между Узбекистаном и Катаром. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2023
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди - рўйхат
Янгиликлар лентаси
0