Бадиий гимнастика: Тахмина Икромова Жаҳон кубогида совриндор бўлди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаГимнастка из Узбекистана Тахмина Икромова.
Гимнастка из Узбекистана Тахмина Икромова. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Болгарияда бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида Тахмина Икромова кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичининг навбатдаги босқичи якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.
“Ҳамюртимиз Тахмина Икромова тўп билан машқ дастурида 34.050 балл билан иккинчи ўринни эгаллади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, у булавадаги машқда 30.750 балл билан бешинчи, халқадаги дастурда эса 33.300 балл билан олтинчи натижани қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Испаниянинг Марбеля шаҳрида бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақасида Тахмина Икромова 3 та кумуш медалга эга чиққан эди.
Янгиликлар лентаси
0