Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳудудларида 12 та Украина дрони йўқ қилинди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишРабота мобильной группы быстрого реагирования в зоне СВО
Работа мобильной группы быстрого реагирования в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Oбуна бўлиш
Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 12 та Украина дронини йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир кечада Брянск, Курск, Белгород, Ростов вилоятлари ва Краснодар ўлкасида 12 та Украина дронини йўқ қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Ўтган кечада Киев режимининг Россия Федерацияси ҳудудидаги объектларга самолёт типидаги учувчисиз учоқлардан фойдаланган ҳолда бир қатор террористик ҳужумлар уюштиришга қаратилган навбатдаги уринишларига чек қўйилди. Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 12 та Украина дронини йўқ қилди ва тутиб олди: бештаси Брянск вилояти ҳудудида, биттаси Курск вилояти ҳудудида, биттаси Белгород вилояти ҳудудида, иккитаси Ростов вилояти ҳудудида ва учтаси Краснодар ўлкаси ҳудудида”, — дейилади хабарда.
Киев деярли ҳар куни дронлар ёрдамида Россиянинг чегара ва марказий ҳудудларидаги объектларга ҳужум қилишга ҳаракат қилади. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари душман учувчи аппаратларини муваффақиятли тутиб олади.
Латакия аэропортидаги Россия самолётлари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Су-34 экипажлари Украина Қуролли кучларининг таянч пунктини йўқ қилди
Янгиликлар лентаси
0