Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга етказилади

© Foto : Хокимият Наманганской областиСезон коконов начался в Норинском районе Наманганской области.
Сезон коконов начался в Норинском районе Наманганской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2024
Oбуна бўлиш
Дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга етказилади.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли фармонда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, республикада пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмлари жорий қилиниши жадаллаштирилади.
Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024–2027 йиллар давомида:
тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга;
республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга;
республикада ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади.
Президентнинг ПФ–85-сонли фармонида назарда тутилган 105 минг гектар ер майдони “E-auksion” электрон савдо платформасига ижарага бериш учун аниқланган бошланғич баҳосининг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан жойлаштирилади.
Сезон коконов начался в Норинском районе Наманганской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2024
Бу йил пилла нархи 25 фоизга оширилади
Янгиликлар лентаси
0