Дунёда

Толибон Қурбон байрам арафасида юзлаб асирларни озодликка чиқаради

AP/ str/Haider Shah
Ҳавола олиш

Толибон Қурбон байрам арафасида, улар ҳам байрам бахтини ўз оилалари ва дўстлари билан баҳам кўриши учун, юзлаб асирларни озодликка чиқаришини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Толибон ҳаракати Қурбон байрам арафасида юзлаб асирларни озодликка чиқаради, деб хабар қилмоқда Афғонистоннинг TOLO News телеканали.

Бироз олдин Афғонистон президенти Ашраф Ғани Қурбон-ҳайит байрами тўфайли Толибонга уч ойлик тинчлик эълон қилишини хабар қилган эди.

Толибон ҳукуматнинг ушбу ташаббусига жавоб бермаган бўлсада, Қурбон байрам арафасида “Улар ҳам Қурбон-байрами бахтини ўз оилалари ва дўстлари билан баҳам кўриши учун” юзлаб асирларни озодликка чиқаришини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, икки ой олдин Афғонистон ҳукумати Рўза-ҳайит муносабати билан 11 - 19 июнь кунлари тинчлик эълон қилган эди. Бунга жавобан Толибон ҳам уч кунлик тинчлик эълон қилган эди. Ушбу муддатлар тугаганидан кейин, иккала томон ҳам қуролли тўқнашувларни яна давом этирган эди.