Эксперт: Ўзингни ўзинг ҳимоя қилмасанг қўшнинг ёрдамга келмайди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишRussia arms expo кўргазмаси
Russia arms expo кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро ташкилотлар ёмон ишлаётган бир пайтда, ҳар бир мамлакат ўз қизиқишларини ўзи ҳимоя қилишга таёргарлик кўрмоқда. Дунёда қурол-аслаҳа бозорининг ўсишига айнан шу нарса сабабчидир.

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik, Анна Столярова. "Рособоронэкспорт" раҳбари ўринбосари Сергей Гореславский айтишича, охирги 15 йил ичида қурол-аслаҳа бозори 28 млрд.дан 85 млрд. долларга ўсди.  

Нима сабабдан қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника бозори уч баравар ошди. Бу саволни Sputnik Россия ташқи мудофаа сиёсати бўйича давлат маслаҳатчиси Владимир Рубановга берди.

Нотинч ҳудудлар

Афсуски, дунёда, охирги пайтда қуролли можаролар сони ўсиб бормоқда.  Шу монособат билан қурол-аслаҳа истеъмоли ва уни йўқ қилиш (ишдан чиқариш) ҳажми кўпайиб бормоқда. Эксперт фикрича бозор ўсишининг асосий сабаби шу.

“Бутун дунё бўйлаб тўқнашувлар сони ошиб бормоқда. Албатта жиддий тўқнашувлар қурол талаб  қилади,” — тушунтирди эксперт.   

Харқаро ҳуқуқлар бузилганда, БМТ ва бошқа хавфсизликни таъминловчи ташкилотлар, ёмон ишлайди.

Демак — ҳамма ўзи учун?

Гап хавфсизлик ҳақида кетганда, давлатлар, халқаро ҳуқуқ ёки  иттифоқчилик мунособатларига умид  қилмайди. Ҳар бир мамлакат, аллақачтон керакли хулоса чиқариб олган.  Иттифоқчи давлатлар ваъдасига қарамасдан, ҳар бир давлат ўз ҳуқуқини ҳимоя қила олишга қодир бўлиши керак.

“Охирги воқеалар шуни кўрсатадики, ўзингни ўзинг ҳимоя қилмасанг, биров ҳимоя қилмайди”, — фикрлайди Рубанов.

Техника қимматлашди.

Яна бир ҳолат, бутун дунёда можаролар кўпайиши билан, қурол-аслаҳа нархи ҳам ўсди. Бунинг оқибатида эса қурол яроғ бозори сон миқдорида ошмаган бўлса-да,  пул ҳажми ошди. Валюталарнинг ҳам ҳажми ошиб, қадри эса йил сайин камайиб бормоқда.

Ўсишининг учинчи сабаби – албатта техниканинг мураккаблашиши. Ҳар хил янги тизим ва технологиялар қўлланилаяпти, қуроллар Рубановнинг сўзларига қараганда янги технологиялар билан “тўлдирилаяпти”. Бу эса албатта уларнинг нархини ўсишга олиб келади.

 

Янгиликлар лентаси
0